UZ

Сўнгги янгиликлар

23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  25 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  2 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  2 22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  1 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  1 21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  7 21:02Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди  45 20:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва "Сандерленд"га мағлуб бўлди  15 19:57"Реал"нинг Класико учун қайдномаси маълум  15 19:15ОПЛ. "Араз" ва "Сабаҳ" ўртасидаги ўйинда тўртта гол урилди, Раҳмоналиев тўлиқ ўйнади  1 18:52Дембеле: "Мбаппе "Олтин тўп"га лойиқ"  13 18:28Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди   55

Йилнинг энг яхши матбуот хизмати - "Пахтакор" Янгиликлар

Йилнинг энг яхши матбуот хизмати - "Пахтакор"

Ўтган мавсум давомида энг барқарор ва профессионал равишда ишлаган матбуот хизмати сифатида "Пахтакор" клубини эътироф этдик.

Айнан "Пахтакор" клуби матбуот хизмати йил давомида бир маромда ва фаоллик билан чемпионат, ёшлар лигаси, академия, футзал ва аёллар жамоасига оид хабарларни тақдим этиб келди.

Иш жараёнида ўзгача ёндошув, профессионаллик ва оперативлик билан ишлаган клуб матбуот хизмати сайтимиз томонидан эълон қилиниб келган турнинг энг яхшиларига жами 13 маротаба лауреат бўлишга муваффақ бўлди.

"Пахтакор" матбуот котиби Беҳзод Назаров, бўлим ходимлари Марат Аксанов ҳамда фотосуратчи Сергей Забалуевлар биргаликда самарали фаолият кўрсатишди.

Клуб матбуот хизмати уй учрашувларида журналистларга ишлаш учун қулай шароит, ўйинга оид маълумотлар, хусусан махсус дастурнома тайёрлашда қолган клублардан анча илдамлаб кетгани эътирофга лойиқ. Шу боисдан ҳам "Пахтакор" матбуот хизмати ҳар жабҳада устунлик билан ғолибга айланди.


Шунингдек, сайтимиз орқали аниқлаб келинган турнинг энг яхшилари қаторида "Насаф" матбуот хизмати вакиллари ҳам 6 маротаба лауреат соҳибига айланишди. Мавсум давомида барқарор ва яхши даражада ишлаган қаршиликлар матбуот хизмати иккинчи бўлди.

Амалдаги чемпион "Локомотив" матбуот хизмати мавсум давомида атиги 3 бор эътирофга лойиқ кўрилди.  "Навбаҳор" матбуот хизмати мавсум давомида 2 маротаба энг яхши бўлди.  "Сўғдиёна", "Нефтчи" ва "Қизилқум" матбуот хизмати бутун мавсум давомида бир мартадан лауреатга айланишди.

Шунингдек, сайтимиз томонидан эълон қилиниб келган энг яхшилар лауреатида 5 бор энг яхши матбуот хизмати аниқланмаган.

АГМК, "Қўқон-1912", "Бунёдкор" ва "Металлург" клублари матбуот хизмати йил давомида умуман лауреатга лойиқ кўрилмади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика