UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  5 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  2 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  1 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2

Йилдан-йилга кучайган "Пахтакор" ёхуд Арвеладзе қайд этган натижаларга назар Янгиликлар

Йилдан-йилга кучайган "Пахтакор" ёхуд Арвеладзе қайд этган натижаларга назар

Биласиз, грузиялик мутахассис Шота Арвеладзе "Пахтакор" рулига келганига 2,5 йил тўлмоқда.

Арвеладзе "Пахтакор"га 2017 йилнинг ёз фаслида келганди. Ўша йили жамоани иккинчи даврада қабул қилган Арвеладзе ишни селекция ҳамда ташкилий жараёндан бошлади. Машғулотларни замонавий европача услубда ўтказиш, юқори технология ҳамда футболчиларнинг ҳар бир ўйин ва машғулотдаги ҳолатини доимий назорат қиладиган ускуналар олиб келинди.

2017 йили "Пахтакор" охирги йиллардаги энг қийин мавсумни ўтказаётган ва мураббийлар қўнимсизлигига йўл тутаётган палла грузиялик мутахассис мавсум якунида жамоага бронза медалларини олиб берди. Ярим мавсум ишлаган мутахассис учун дастлабки юриш айнан мазкур медалларни қўлга киритиш билан бошланди. Арвеладзе келгунига қадар эса жамоа Ўзбекистон Кубогида "Насаф"дан шармандали мағлубият эвазига чиқиб кетганди.

Кейинги йили эса Арвеладзе жамоадаги ишларни янги поғонага олиб чиқиш билан биргаликда, селекцион ишларни янада кучайтирди. Легионерлар борасида ҳам ўзгаришлар кузатилди. Гарчи жамоа ўтган мавсум, яъни 2018 йилни ёмон ўтказмаган бўлсада, лекин якунда ҳеч бир кўзланган мақсадга эриша олмади. Ўзбекистон чемпионлиги "Локомотив"га ютқазилган бўлса, кубок финалида АГМК ғолиб чиқди. Тўғри, форматдаги регламент туфайли очколар ҳавога учиши оқибатида йўқотилгандек туюлсада, ўтган йили жамоага якуний "нуқта"ни қўйишда совуққонлик ҳам етишмади. Натижада "Пахтакор" Арвеладзе қўл остидаги биринчи тўлиқ мавсум, иккинчи йилни ўтган галгидан яхшироқ ўтказди. Бироқ кўзланган мақсадга эришилмади. 

Ўшанда сайтимизда Ўзбекистон Кубоги финалидан кейин "Пахтакор" ва Арвеладзе ҳақида "Шота Арвеладзенинг ишонч кредити ёхуд финал ҳақида (таҳлил)" номли мақола чоп этгандим. Натижада "Пахтакор" рулига Арвеладзе билан бир даврда келган янги раҳбарият грузиялик мутахассисга мақолада айтилганидек ишонч кредитини тақдим этди. Бунга эса етарлича сабаблар бор эди. Тўғри, клуб раҳбарияти Арвеладзени ўтган йил сўнггида истеъфога чиқарганида ҳам ҳеч кимда ортиқча саволлар янграмаслиги мумкин эди. Бироқ тузилган режа ва аниқ дастур бўйича иш олиб борган раҳбарият Арвеладзенинг ишига тўсқинлик қилмади. Арвеладзега эса тақдим этилган ишонч кредити эса ўз-ўзидан берилгани йўқ. Бунинг учун жамоада ўсиш, шаклланиш ва ишга бўлган муносабат ўзгаргани кўринганди. Шунингдек, мураббий олдига жамоага фақатгина соврин олиб келиш эмас, ишни тўғри йўлга қўйиш, "Пахтакор"ни клуб сифатида ҳам янги босқич ва юқори даражага олиб чиқиш вазифаси қўйилганди. Бу ишни эса грузиялик мутахассис йилдан-йилга кучайтириб бормоқда.

Арвеладзега ишонган раҳбарият дастлаб жамоада кузатилган ўсиш ва шаклланиш жараёни кетаётгани ҳамда кўзланган мақсадга эришишда бошқа йўл танлангани яққол кўринди. Бу эса эски ва ҳозирги "Пахтакор" ўртасидаги фарқнинг яққол мисоли аслида.

Натижада дастлабки танишув мавсумда қўлга киритилган бронза келаси йили кумушга айланди ва Ўзбекистон кубоги финалига қадар борилди. ОЧЛда эса плей-офф босқичида тўхталганди. 

Жорий мавсумда эса жамоа чемпионат якунига 6 тур қолганида чемпионликни расмийлаштиришга эришди. Ўзбекистон Кубоги ва Лига Кубогида ўз юришини давом эттирмоқда. ОЧЛда эса плей-оффдан муваффақиятли ўтган "Пахтакор"га гуруҳ босқичида озгина омад етишмади. Яъни, Арвеладзе қўл остидаги "Пахтакор" аста-секинлик билан йилдан-йилга кучайди, шаклланди ва ўсиб бормоқда. Натижалар ҳам бунга ҳамоҳанг йилдан-йилга яхшиланди. Яъни жамоа бир нуқтада тўхтаб қолгани йўқ. Ривожланиш йўлидан бормоқда. Интиладиган, яхшиланадиган жиҳатлар кўп ва бу жамоани янада яхшироқ ишлашга ундаши аниқ. Жамоа ўйини эса ҳар мавсум яхшиланиб, ўйин сифати ўсмоқда. Ҳозирги "Пахтакор" Арвеладзе имзоси остида тажовузкор ўйнайдиган кучли жамоага айланган.

Арвеладзе дастлабки ярим мавсумни жамоани, ўзбек футболини танишга сарфлади. Дастлабки тўлиқ мавсум, иккинчи йилни эса йўл қўйилган хатоларни тузатиш ва улардан хулоса чиқаришга кетказди. Учинчи йилда эса ниҳоят кўзланган ва узоқ кутилган чемпионлик қўлга киритилди. Учинчи мавсумда эса қилинган меҳнатларнинг илк самараси, меваси хосили олинмоқда. 

Арвеладзе эса Ўзбекистон чемпионатидаги 2,5 йиллик мавсум оралиғида барча медалларни қўлга киритишга улгурди. 

Мазкур "Пахтакор" раҳбарияти олиб борган сиёсат ва танланган йўл ҳар қандай мураббийга янги жойда, умуман янги жамоа шакллантиришда клуб мураббийига 3 йиллик режа, шунга монанд шартнома ва имконият кераклигининг яққол мисоли. Бундай мисоллар европада жуда кўп учрайди. Ниҳоят ўзбек футболида ҳам бундай тажрибадан фойдаланилди ва бу иш бермоқда. 


2018 йил, декабрда олинган интервью - Шота Арвеладзе билан жуда узун, аммо самимий суҳбат - Шаҳбоз Беғамов 


Шота Арвеладзенинг "Пахтакор"даги натижаси:

2017 йил, ярим мавсум: 3-ўрин

2018 йил: 2-ўрин, кубок финалчиси (ОЧЛ плей-офф босқичи)

2019 йил: чемпион, (Ўзбекистон кубоги ва Лига кубоги ярим финалида иштирокини давом эттирмоқда, ОЧЛ гуруҳ босқичи)


Шота Арвеладзенинг "Пахтакор"даги статистикаси қуйидагича: 86 ўйин, 61 ғалаба, 13 дуранг, 12 мағлубият. Тўплар нисбати: 183-64


Хулоса шуки, Арвеладзе танлаган йўл тўғри эканлиги ва бу ўз мевасини бераётгани ниҳоят мазкур йил тасдиқланди. Ҳали изланиш ва ўсиш учун марралар узоқ. Бу эса қолган клубларимиз учун яхшигина сабоқ ҳамда қўлланма сифатида дарс бўлса, ўйлайманки, бундан фақат ўзбек футболи ютади.


Нима ҳам дердик, чемпионлик муборак, "Пахтакор"!

Муаллиф :
Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика