UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан янги битим имзолади  0 18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  0 17:15"Барселона" яна Ольмога ваъда беришни бошлади  0 16:35"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча пул ишлаб олиши мумкин?  9 16:14"Ланс" етакчисини 15 млн еврога сотмоқда  0 15:58Балотелли январь ойидаёқ "Женоа"ни тарк этиши мумкин  2 15:44Винисиус "Реал"дан Мбаппе даражасидаги маош талаб қилмоқда  7 15:00Championat.asia ходимлари томонидан йил давомида эълон қилинган мақолалар  4 14:30"Ливерпуль" ҳимоячиси "Реал"га ўтмоқчи  5 13:545 ўйинда 11 та гол ўтказиб юборган МЮ ёш дарвозабонга қизиқиш билдирмоқда  0 13:09"Реал" ёздаги икки харид туфайли қишки трансферлардан воз кечди  6 12:40Сергеев "Пахтакор"да қайси рақамда ўйнайди?  10 11:42"Ювентус" ўз сардорини трансферга қўйди  3 11:11Расман: "Насаф"ни тарк этган Станоевич "Динамо"га ўтди  5 10:42«Олимпик»да порлаган футболчи «Қўқон-1912»га ўтиши мумкин  1

Йил якуни: Бу мавсум Ўзбекистон Суперлигасида содир бўлган можаролар Янгиликлар

Йил якуни: Бу мавсум Ўзбекистон Суперлигасида содир бўлган можаролар

2021 йил ҳам якунига етмоқда.

Ортда қолган мавсум Суперлигамизда кузатилган можароли ўйинларни ёдга олишга қарор қилдик.


"Сўғдиёна" - "Турон"


14 март куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси доирасидаги 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Жиззах шаҳрида вилоятнинг бош жамоаси “Сўғдиёна” Яйпаннинг “Турон” клубини қабул қилди. Ушбу ўйин жиззахликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиндаги эсда қоларли ҳолат урилган голдан аввалги, пенальти белгиланган вазият бўлди. Унда “Сўғдиёна” футболчисининг берган зарбаси “Турон” футболчисининг бошига тегди. Ўйинни бошқариб борган бош ҳакам Виктор Серазитдинов эса ушбу вазиятни пенальти, дея баҳолади.

Ўйиндан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида “Турон” жамоасининг ўша вақтдаги бош мураббийи Ислом Исмоилов бу каби ҳолатлар қачонгача давом этишини, футболдаги коррупция йўқолмаётгани, адолатсизликларга қарши қачон жиддий кураш олиб борилиши ҳақида кескин фикрлар билдирди.




“Буларга ким чора кўради? Бу нарсаларга қачонгача чидаш мумкин? Тозалаймиз, дейишяпти, шуми тозалагани? Икки ўйиндан бери умуман футбол йўқ. Ҳуштак, ҳуштак, ҳуштак!!! Буларга қачон чора кўрилади? Қачонгача бунга чидаш мумкин? Бир жамоада 70−80 нафардан ошиқ ходим меҳнат қиляпти. Бола-чақасини боқаман деяпти. Учта одам эса “калласини олиб ташлаяпти”. Адолат шуми? Шуми Ўзбекистонда адолат? Қачонгача коррупцияга қарши курашиш мумкин?”, — деган эди “Турон” устози Ислом Исмоилов.

15 март куни ЎФА Ҳакамлик қўмитаси томонидан “Сўғдиёна” — “Турон” учрашувини бошқариб борган рефери Виктор Серазитдиновнинг ўйин давомидаги хатти-ҳаракатлари атрофлича таҳлил қилинди ва ҳакамлик фаолиятидан номуайян муддатга четлатилди.

16 март куни ЎФА тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилишида “Турон” клуби мураббийи Ислом Исмоилов “Сўғдиёна” клубига қарши баҳсдан кейинги расмий флеш-интервью чоғида сўкинган ҳолда, этика нормаларини бузганлиги учун Тартиб-интизом қўмитаси унга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизомий чорасини белгилади. Клуб президенти Абдуваҳоб Аҳмадалиев “Сўғдиёна” клубига қарши баҳсдан кейинги интервьюси давомида ўз фикрларини қўпол тарзда билдиргани учун қўмита унга нисбатан жарима интизомий чорасини белгилади.



"Навбаҳор" - "Пахтакор"

7 апрель куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси 5-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Пахтакор" қарама-қаршилиги рўй берди. Наманган марказий ўйингоҳида бўлиб ўтган учрашув 2:1 ҳисобида “Пахтакор” фойдасига ҳал бўлди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида бош ҳакам томонидан “Навбаҳор” дарвозаси томон пенальти белгиланди. Айни шу ҳолат ВАР тизими орқали 6 дақиқа давомида кўриб чиқилди ва якунда шундай қарор қабул қилинди. "Шерлар" фойдасига чиқарилшан ушбу қарор жиддий баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Учрашув якунланганидан кейин ҳакамлар ва “Пахтакор” футболчилари стадионни тарк этаётганда наманганлик мухлислар уларга турли воситаларни улоқтиришди.




Наманган вилояти ИИБнинг маълум қилишича, томошабинлар орасида фаол эътироз билдириб, бошқаларга таъсир ўтказмоқчи бўлган 2 нафар футбол ишқибози ажратиб олинган. Фуқаролар Давлатобод туман ИИБга олиб келиниб, тушунтириш ишлари олиб борилган.

Кейинроқ ушбу учрашувдан кейинги тартибсизликларда қатнашган 7 нафар фуқаро жавобгарликка тортилгани ҳақида маълумот берилганди.

ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг йиғилишида мазкур ўйин вақтида келиб чиққан тартибсизликлар бўйича қарор эълон қилинди. Унга кўра, иккала жамоанинг расмийларига интизомий чоралар кўрилиши белгиланди. “Навбаҳор” футбол клуби эса кейинги иккита уй учрашувини мухлисларсиз ўтказадиган бўлди.

Кейинроқ ЎФА ҳакамлар департаменти бошлиғи Эркин Бахтиёров мазкур учрашувда пенальти белгиламаслик нотўғри иш бўларди, дея таъкидлади: “Ўйинда учрашув муҳити, ундаги атмосфера, мухлислардан келиб чиқиб пенальти қўйилмаганида, ҳакам ўша ўйин учун 2 баҳо оларди ва четлатиларди", – деган эди у



"Машъал" - "Қўқон-1912"

5-турдан ўрин олган "Машъал" - "Қўқон-1912" учрашувининг 52-дақиқасида меҳмонлар ҳисобни очишди. Мўмин Мелиев тепган тўп дарвоза тўри ташқи томонидан дарвозага кириб кетди. Бунга Муборакдаги стадион дарвоза тўрларининг бироз катта бўлгани сабаб бўлди. Қанот ҳаками бу вазиятни кўрмай қолди ва гол инобатга олинди. Мазкур баҳсда VAR ишлатилмаганди.





"Насаф" - "Сўғдиёна"

Ўзбекистон Суперлигасининг 12-тури доирасида кечган “Насаф” — “Сўғдиёна” учрашувида (1:0) ҳар икки жамоа вакиллари ўртасида тортишув юзага келди.

Учрашув якунланиши арафасида меҳмонлар вакили “Насаф” футболчисига нисбатан қўпол ҳаракат қилди. Натижада, бу оммавий тортишувга айланиб кетди. Вазиятга ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари аралашгач, ҳолат бир оз муддатдан кейин юмшаганди. Ҳакам видеотакрорлар ёрдамида уч нафар футболчига қизил карточка кўрсатди. Жанжал келтириб чиқарган Жамшид Болтабоев (“Сўғдиёна”) ва Шерзод Насруллаев (“Насаф”) тўғридан тўғри қизил карточкага лойиқ кўрилган бўлса, Ҳусниддин Алиқулов (“Насаф”) иккинчи огоҳлантиришни олиб, майдондан четлатилди.

Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев ушбу вазиятдан аввалроқ “Сўғдиёна”нинг голини бекор қилганди. Ҳакам видеотакрорлардан кейин ҳужум вақтида қоида бузилиши  юзага келганини қайд этиб, голни инобатга олмаганди.



"Сўғдиёна" - "Насаф"


Ўзбекистон кубогининг чорак финалидан ўрин олган “Сўғдиёна” — “Насаф” учрашуви оммавий муштлашув ва тартибсизликлар билан якунланди. Ўйин қаршиликларнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди — 1:0. Ушбу учрашув сўнгида “Насаф” сардори Умар Эшмуродов мезбонлар ҳужумчиси Баҳодир Насимовнинг бошига зарба берди. Ҳакам бу лаҳзани пайқамади. Аксига олиб, баҳсда ҳакамларга кўмак берувчи видеоёрдам тизими (ВАР) ҳам йўқ эди. Баҳс якунланганидан сўнг футболчилар ўзаро баҳслашишда давом этишди. Хусусан, Умар Эшмуродов ва “Сўғдиёна” клуби бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўртасида оғзаки тортишув ҳам рўй берди.

Меҳмонлар футболчилари майдонни тарк этгач, мухлислар уларга "бутилка" ва бошқа нарсаларни улоқтиришди. Шундан сўнг ҳар икки жамоа футболчилари ўртасида муштлашув келиб чиққан, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари эса вазиятга аралашишганди.

ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилишида бир қатор футболчи ҳамда расмийларга нисбатан тартиб-интизом чоралари белгиланди. “Сўғдиёна” жамоаси вакиллари Улуғбек Бақоев ҳамда Баҳодир Насимов, шунингдек, “Насаф” клуби футболчиси Умар Эшмуродовнинг ҳар бири 2 та ўйинга дисквалификация қилинди ва уларга нисбатан жарима қўлланилди.

“Сўғдиёна” клуби мухлисларини мухлислик маданиятидан четга чиқиб, стадионга турли буюмларни улоқтиргани, стадион ва унга ёндош ҳудудларда тартибсизликлар келтириб чиқаргани, жамоа расмий шахслари томонидан стадионда тартибсизликлар келиб чиқишига сабаб бўлган ножўя хатти-ҳаракатлар содир этилгани жамоага нисбатан Суперлиганинг 25-тур доирасидаги “Сўғдиёна” — “Насаф” учрашувини томошабинларсиз ўтказиш интизом чораси белгиланишига олиб келди.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика