Яя Туре: "Жаҳон чемпионатидан сўнг барчаси ҳақида интервью бераман"

Tolibjon Qosimov
21 май 2014, 11:59
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Яя Туре ўз агенти Дмитрий Селюкнинг гаплари тўғри эканлигини маълум қилди.
Олдинроқ Селюк Яя Туре туғилган куни билан ҳеч ким табрикламагани учун "Манчестер Сити"дан кетмоқчи эканлиги ҳақида айтганди.

"Ҳазилларни бир четга сурамиз. Баёнот бериш вақти келди. Дмитрий айтган гапларнинг барчаси тўғри. Жаҳон чемпионатидан сўнг барчаси ҳақида очиқ интервью бераман", — деб ёзади Туре ўз твиттерида.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net