

"Яя фаолиятини якунлади. "Манчестер Сити" уюштирган хайрлашув баҳси ҳақиқатдан ҳам унинг фаолияти ниҳояси эди.
Яя мураббийлик лицензиясини олди ва июндан бошлаб бирор жамоада иккинчи мураббий бўлиб ишлаши мумкин. У бирор клубга нафақат иккинчи мураббий, балки спорт директори ёрдамчиси ёки президентнинг спорт бўйича ассистенти бўлиб ўтади. Яяда Россия ва Украинадан таклифлар бор" - дейди Селюк.



