"Манчестер Сити" футболчиси Яя Туренинг агенти Дмитрий Селюк бошқа жамоалар таклифларини кўриб чиқишни бошлади.
"Бошқа жамоалар билан музокараларни бошлаймиз. Чунки "Сити" янги шартнома борасида таклиф билан чиқмаяпти. Яя клуб учун кўп нарса берди. Раҳбарият унга янада яхшироқ имкониятлар яратиб бериши ҳам мумкин эди", - дейди агент.