Яхшибоев "Легия" сафига қўшилганидан кейин нималар деди?
13 фев 2021 18:19
Янгиликлар
Яхшибоев "Легия" сафига қўшилганидан кейин нималар деди?
Бироз аввал ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев Варшаванинг "Легия" жамоаси билан шартнома имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
23 ёшли футболчи аллақачон Польша клуби матбуот хизматига интервью беришга улгурди:
"Беларусь чемпионатининг ўтган мавсумида ҳужумчи сифатида ўйнадим. Менга ҳужумкор ўйин услуби ёқади, ўзимни рақиб ярим майдонида қулайроқ ҳис қиламан. "You tube" орқали "Легия" ҳақида кўп нарсаларни билиб олдим. Бу ерда ажойиб муҳит ва жонкуяр мухлислар бор. Биламан, клуб Европа Чемпионлар Лигасида ҳам ўйнаган.
Ўзбекистон чемпионатида кўплаб голлар урмаганимнинг сабаби шундаки, "Пахтакор" сафида ўнг қанот вингери эдим ва ўйин амалиёти жуда кам эди. Шу туфайли ўзимни кўрсата олмаганман".
Расман: Жасур Яхшибоев Польшанинг 14 карра чемпиони билан шартнома тузди
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар