UZ

Сўнгги янгиликлар

23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  23 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  0 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  2 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  2 22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  1 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  1 21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  6 21:02Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди  45 20:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва "Сандерленд"га мағлуб бўлди  15 19:57"Реал"нинг Класико учун қайдномаси маълум  15 19:15ОПЛ. "Араз" ва "Сабаҳ" ўртасидаги ўйинда тўртта гол урилди, Раҳмоналиев тўлиқ ўйнади  1 18:52Дембеле: "Мбаппе "Олтин тўп"га лойиқ"  13 18:28Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди   54

Яқин ўтмиш юлдузлари - Олег Шацких Янгиликлар

Яқин ўтмиш юлдузлари - Олег Шацких

Ўз даврида мамлакатимизнинг энг зўр ҳужумчиси бўлган Олег Шацких 1974 йилнинг 15 октябрь санасида Тошкент шаҳрида туғилган.

Шацких футболчилик фаолиятини 1992 йили Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасида бошлаган. Кейинчалик Шацких Тошкент вилоятининг "Политотдел" (кейинчалик "Дўстлик", 1992-1995, 1998, 2003 йиллар), "Самарқанд-Динамо" (1999-2001 йиллар) клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган.

1995-1997 йиллар давомида Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси шарафини ҳимоя қилган (бу унинг футболчилик фаолиятининг энг гуллаган даврига тўғри келади). Мамлакатимизнинг энг кучли ҳужумчиларидан бири бўлган Олег "Навбаҳор" сафида 64 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 57 бор нишонга олган.

Шацких Ўзбекистон чемпионатининг олий лигасида 123 та ўйинда майдонга тушган ва 109 та голга муаллифлик қилган.

Олег 1996 ва 1997 йиллар давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол муаллифига айланган. Ўша пайтларда Шацкихга нисбатан "сеҳрли таёқча" ибораси ишлатиларди. Лекин, жароҳат маҳоратли ҳужумчини фаолиятини барвақт якунлашига сабабчи бўлди.

Эришган ютуқлари:
Ўзбекистон чемпиони: 1996 йил;
Ўзбекистон чемпионатининг бронза медали совриндори: 1995, 1997 йиллар;
Ўзбекистон чемпонати тўпурари: 1995, 1996 йиллар;
Ўзбекистон кубоги соҳиби: 1995 йил;
Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси: 1995 йил.

Наманган футбол Ассоциацияси матбуот хизмати

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика