UZ

Сўнгги янгиликлар

01:20Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  46 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  1 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  3 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  12 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  39 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448

Япониялик футболчилар Испанияни забт этишмоқда Янгиликлар

Япониялик футболчилар Испанияни забт этишмоқда

Япониянинг Испаниядаги революцияси энди бошланмоқда.

Яқинда "World Football Summit"нинг навбатдаги конференцияси бўлиб ўтди. У Японияда футболнинг ривожланишига бағишланганди. Унда кўплаб масалалар кўриб чиқилган бўлса-да, аниқ икки умумий мақсадни сезиш мумкин бўлди: биринчиси, 2050 йилга бориб Жаҳон Чемпионатини ютишга қодир кучли миллий термани шакллантириш, иккинчиси эса маҳаллий чемпионатни ривожлантириб, ундаги рақобатни кучайтириш эвазига АПЛ, Примера, А Серия ва Бундеслигага етиб олиш.

Мицуру Мурай J-лига президенти вазиятга шундай изоҳ берди: "Мамлакатимиз ахолисининг деярли ярми спортга қизиқмаслигини инобатга олсак, биз яхши натижаларга эриша олдик. Албатта, бунда бизга жаҳон футболи юлдузлари – Андрес Иньеста, Давид Вилья ва Фернандо Торреснинг келиши катта ёрдам берди. Шунингдек, биз Хитойдек гигант билан курашишимизни ҳам ёдда тутиш зарур".


Япония чемпионати фақатгина ўзи ва номи учун фаолият юритмайди. Олий лиганинг барча клублари ўз академияларини ривожлантиришлари: уларнинг ҳар бирида 15 ёшдан - 18 ёшгача бўлган тоифадаги жамоалар бўлиши шарт. Бундан ташқари, асосий таркибда камида ёшлар жамоасининг 2 нафар вакили бўлиши ва 21 ёшдан катта бўлмаган 1та футболчи бўлиши белгилаб қўйилган. Бу катта футболга кириб келаётган, терма жамоада ўйнаш ниятида бўлган ёшлар учун жуда яхши имконият. 

Такефуса Кубо ва Хироки Абэ – ушбу тизимнинг ёрқин намоёндалари. Улар "Токио" ва "Касима Антлерс"нинг турли ёшдаги жамоаларида тажриба тўплашди ва ўз кучларига ишондилар. Натижада, кенг жамоатчилик эътиборига тушиб, бугунги кунда испан грандлари сафини тўлдиришди. Кубо ва Абэ Япония миллий термаси сафида майдонга туша бошлаганларига кўп бўлмаган бўлса-да, улар терма билан Америка Кубогига бориб келишга улгуришди.

Такефуса Кубо: "Барселона" орқали "Реал"га

Ўз вақтида Кубо ўша машҳур "Ла Масия"да таҳсил оларди ва футболнинг сир-асрорларини ўрганарди. Лекин 4 йил ўтгач, у "Токио"га қайтишга мажбур бўлди, айнан шу клубда Такефуса катта футболга қадам қўйганди. Кубонинг ўзи вақти келиб асосий жамоа таркибида майдонга тушишни орзу қиларди ва уни "янги Месси" деб аташларидан жуда қувонарди. 

Ёдингизда бўлса, 2015 йил "Барселона" ёш футболчилар билан шартнома белгилаш тартибини бир неча бор бузганлиги учун ФИФА Испания чемпионига икки трасфер ойнаси вақтида янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказишини тақиқлаб қўйди. Шундай қилиб, Кубо Япония қайтиб кетди.

Муаммолар ҳал бўлиб, ўзига келгач, каталонияликлар яна "янги Месси"ни клубга қайтариш ҳаракатига тушишди. Шу сабабли, шу йил ёз фаслининг бошларида Кубони харид қилиш учун астойдил ҳаракат қилдилар. Лекин вазиятни Мадриднинг "Реал" клуби ҳам кузатиб турганди ва "Қироллик клуби" шартнома таклифи билан Такефусени "илиб" кетди. 1,2 млн евро миқдоридаги ойлик Кастильяда фақатгина Эдегор ва Винисиусда бўлган.

Шу билан бирга, Кубо вакиллари билан учрашувда мадридликлар футболчи дастлабки мавсумни ёшлар жамоасида, Рауль Гонсалес қўл остида ўтказиши борасида келишиб қўйишди. Ҳозирча эса "Барселона"нинг 18 ёшли тарбияланувчиси Зинедин Зидан, Эден Азар, Серхио Рамос ва Лука Модрич билан бирга мавсумолди йиғинида иштирок этмоқда.

Хироки Абэ: Кубонинг бўш қолган ўрнини эгаллайдими?

Нафақат Япония ўз футболчиларини европанинг турли мамлакатлари бўйлаб "тарқатиши" зарур, балки "Барселона" ҳам "янги бозор", янги аудиториянинг эътиборини қаратиш учун ҳаракат қилиши керак. Шунинг учун, клуб офисларида Такефуса Кубони бевосита ўрнини боса оладиган футболчини кўпчилик билмаса-да, Хироки Абэ бўлади деб ҳисоблашди.

Шу ўринда, Абэ – шунчаки Япония эътиборини тортиш, Кубонинг ўрнини тўлдириш, ёки трансфер орқали пул ишлаш йўли эмас. У ўтган мавсум якунлари бўйича J-лиганинг "Энг яхши ёш футболчиси". Вақтида ушбу совринни Гаку Шибасаки (Хетафе, Депортиво), Хироки Сакаи (Ганновер, Марсель), Южи Наказава (Йокогама), Сидзи Оно (Фейенорд, Боху) ва Ёшикацу Кавагучи (Йокогама, Портсмут, Жубило Ивата) қўлга киритган.

Қизиқ жиҳати шундаки, "Барселона" 20 ёшли Абэ трансфери учун "Касима Антлерс"га 1,1 миллион евро тўлади ва 40 миллион евро миқдорида товон пулини белгилаб қўйди. Бироқ бу клаусула фақатгина Хироки иккинчи жамоа учун ўйнай бошлаганда кучга киради, Хирокининг ишлари ўнгидан келиб, у асосий таркибга ўтадиган бўлса - нарх автоматик равишда 100 миллион еврогача кўтарилади.

Абэнинг трансфери бу қадар тезлашиб кетганининг яна бир сабаби: каталонияликлар 27 июль куни "Виссель Кобе"га қарши Японияда (Сайтама, Ноэвир) ўртоқлик учрашуви ўтказишади. Табиийки, маҳаллий мухлислар учун япониялик ёш футболчи Испания гранди сафида қайтиши катта воқеа бўлади.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика