"Ливерпуль" Салаҳга Ла Лигадан ўринбосар топди
19 янв 2025 10:55
Янгиликлар
"Ливерпуль" Салаҳга Ла Лигадан ўринбосар топди
"Реал Сосьедад" вингери Такефуса Кубо "Ливерпуль"га ўтиши мумкин.
Муҳаммад Салаҳ ёзда "қизиллар" сафини тарк этиши мумкин, футболчининг шартномаси июнда якунига етади.
"Ливерпуль" Кубога мисрлик учун ўринбосар сифатида қарамоқда. Англия гранди битимга Харви Эллиот, Федерико Кьеза ва Ватару Эндони қўшишга тайёр.
Transfermarkt Кубони 40 млн еврога баҳоламоқда. 23 ёшли япониялик футболчи жорий мавсум "Реал Сосьедад" таркибида барча мусобақаларда 26та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 3та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар