Япония - Туркманистон. Бугун Абу Дабида ўйинолди тадбирлар ўтказилади

Narzulla Saydullayev
8 янв 2019, 08:42
Эртага Ўзбекистон терма жамоаси билан бир гуруҳдан жой олган икки жамоа ўзаро ўйнайди.

Япония ва Туркманистон ўртасидаги баҳс Абу Даби шаҳридаги "Ал Наҳён" стадионида бўлиб ўтади.

Бугун хубби биз каби у ерда ҳам расмий тадбирлар ўтказилади.

Япония устози Хажиме Мориясу билан бирга Мая Йошида журналистлар саволларига жавоб беради. Туркманистон бош мураббийи Язгули Хожагелдиевга эса Руслан Мингазов ҳамроҳлик қилади.



8 январь. "Ал Наҳён" стадиони. Абу Даби
15:15 - Япония матбуот анжумани
16:00 - Япония расмий машғулоти
17:15 - Туркманистон матбуот анжумани
18:00 - Туркманистон расмий машғулоти


Эслатиб ўтамиз, Япония - Туркманистон учрашуви 9 январь куни маҳаллий вақт билан соат 15:00да "Ал Наҳён" стадионида бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›