

“Кунчиқар юрт” вакиллари ўйин давомида тўпга атиги 17,7 фоиз эгалик қилиб, ғалабани қўлга киритди. Бу мундиалнинг мутлақ рекорди ҳисобланади. Авваллари ҳеч қайси жамоа тўп назорати бўйича бунча катта фарқ билан ортда бориб, рақибни мағлуб этолмаганди.
Эслатиб ўтамиз, Япония 1-ўрин билан, Испания эса 2-ўрин билан кейинги босқичга йўл олди. Осиё вакилларига 1/8 финалда Хорватия, “Қизил Фурия”га эса Марокаш рақиблик қилади.



