UZ

Сўнгги янгиликлар

06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  0 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  4 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  6 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  4 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  8 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  64

Япония, Саудия Арабистони ва Баҳрайн Токио-2020 ҳақида ўйлашни бошлашган, биз-чи? Янгиликлар

Япония, Саудия Арабистони ва Баҳрайн Токио-2020 ҳақида ўйлашни бошлашган, биз-чи?

Индонезияда Осиё ўйинлари мусобақаси давом этмоқда.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ушбу мусобақада гуруҳда юз фоизли натижа қайд этиб, 1/8 финалда Гонконгни йирик ҳисобда таслим қилиб чорак финалга чиққанди. Бироқ ярим финалга чиқишимизга Жанубий Корея йўл қўймади.

Яқиндагина ЎФА раҳбари томонидан норасмий деб айтилган Осиё ўйинларидан олдин ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон терма жамоаси олдига ушбу мусобақада чемпионликни вазифа қилиб белгилади. Шу боис ҳам Равшан Ҳайдаров хатто легионер мақомидаги Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров ва Достонбек Ҳамдамов каби футболчиларни Индонезияга олиб кетишга уриниб кўрди. Бироқ ФИФА кунлари бўлмагани учун "Ростов" ва "Шаржа" футболчиларимизни қўйиб юбормади. 

Фақат "Анжи" Ҳамдамовни тахминан бир ойга терма жамоага бериб туришга рози бўлди. Раҳбарият чемпионликни талаб қилгани учун бош мураббий таркибга энг кучли футболчиларни жалб қилди, бунга қўшимча тарзда 3 нафар ёши катта футболчи ҳам Индонезияга олиб кетилди. Натижада ЎЗбекистон сафида Осиё ўйинларига Токио-2020да иштирок этиши мумкин бўлган фақат 4 нафар футболчига жой тегди холос. Хожиакбар Алижонов, Бобир Абдихолиқов, Исломжон Қобилов ва Жасурбек Яхшибоев Индонезиядаги мусобақада асосий таркиб футболчиси бўлишмади. Деярли барчаси асосан захирадан ўйинга қўшилишди холос.  



Ушбу таркибдаги ҳеч бир футболчининг ёши Токио-2020га тўғри келмайди. 


Таққослаш учун финалга чиққан Япония таркибидаги 20 футболчининг барчаси 2020 йилги Олимпиадада иштирок эта олади. Яъни уларнинг ҳаммаси 1997 йилдан кейин туғилган. Мана шу ёш болалар билан японлар финалга чиқишнинг уддасидан чиқишди. Майли, Япония Олимпиада мезбони бўлгани учун ҳозирдан ўз уйидаги мусобақага жиддий тайёрланмоқда дейишингиз мумкин, лекин Индонезияга Саудия Арабистони ва Баҳрайн ҳам худди японлар каби тўлиқ олимпия ёшидаги футболчилар билан ташриф буюришди. 

Эрон эса 19 нафар мана шундай ёш футболчи билан Осиё ўйинларида иштирок этди. Японлар финалга чиққани ҳақида ёздик, Баҳрайн 1/8 финалда, Саудия Арабистони эса худди биз каби чорак финалда ютқазиб мусобақа билан хайрлашишди. Фарқи улар ёш футболчилар билан, биз эса ёши катта футболчилар билан чорак финалда мағлуб бўлдик.  


2020 йил Японияда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларининг футбол мусобақасида 1997 йил ва ундан кейин туғилган футболчилар иштирок эта олишади.



Осиё ўйинлари-2018да иштирок этган ва Токио-2020га ёши тўғри келадиган футболчилар кимда қанча эди?

Япония - 20 (барчаси)
Саудия Арабистони - 20 (барчаси)
Баҳрайн - 20 (барчаси)
Эрон - 19
БАА - 12
Қатар - 11
Таиланд - 11
Жанубий Корея - 9
КХДР - 8
Қирғизистон - 8
Хитой - 6
Вьетнам - 6
Ўзбекистон - 4

Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика