Япония - Чили учрашуви зилзила туфайли бекор қилинди

Aslanov Jasurbek
6 сен 2018, 16:40
7 сентябрь куни ўтказилиши режалаштирилган Япония ҳамда Чили терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви зилзила туфайли бекор қилинди.

Бу ҳақида Япония футбол ассоциацияси расмий сайти хабар берди.

Электр таъминотида узилишларга олиб келган асосий инфратузилмалар шикастланганидан сўнг қарор қабул қилинди.

5 сентябрь куни тунда Хоккайдо оролида 6,7 магнитудали зилзила содир бўлди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia