"Янгиер"нинг тақдири шу кунларда ҳал бўлади
08 авг 2013 16:49
Янгиликлар

"Янгиер"нинг тақдири шу кунларда ҳал бўлади
Кеча сайтимиз орқали биринчи лига иштирокчиси "Янгиер"нинг молиявий муаммолари туфайли иккинчи босқич ўйинларида иштирок эта олмаслиги тўғрисида хабар бергандик.
Бу борада айни дамда "Янгиер" раҳбариятида мехнат қилиб келаётган Эркин Давлатов билан сҳбатлашганимизда, ҳақиқатдан ҳам жамоанинг бугунги кунда моддий жиҳатдан анча қийналиб қолганлигини ва иккинчи босқичга ҳали бери футболчиларни йиға олишмагани айтганди. Шу боис "Янгиер"нинг иккинчи босқичда иштирок эта олмаслиги тўғрисида раҳбарият ПФЛга ёзма равишда хабар берганини таъкидлаганди.
Бугун эса ишончли манбаларнинг айтишларича "Янгиер"да юзага келган муаммо бартараф этилади ва жамоа иккинчи босқичда ҳам иштирокини давом эттирадиган бўлиб турибди. Вазиятга жиддий ёндошиб, яна клуб вакиллари билан боғланишга уриндик.
"Ҳозирча бунга бирон-бир изоҳ беришга қийналаман", - дея гап бошлади жамоа бошлиғи Ғофур Раҳмонов. Очиғи, ушбу масала ҳамон очиқ турибди. Лекин ПФЛга бу борада огоҳлантириш хати берганмиз. Улар ҳам амалий ёрдам берамиз жамоани иштироки учун дейишган. Менимча бу ҳайит байрамидан сўнг аниқ бўлса керак. Яхшиси, яна бир-икки кундан сўнг хабарлашайлик" дея холатга қисқача изох бериб ўтди Ғофуров.
Шу кунгача "Янгиер"ни бошқариб келган Хайрулла Абдиев яқинда "Чуст-Пахтакор" бошқарувини қўлга олди. Шунингдек жамоа сафини кўплаб футболчилар тарк этиб улгурган. Шундай экан, иккинчи босқичга пухта тайёргарлик кўрмаган "Янгиер" қайси футболчилар хизматидан фойдаланади? Бош мураббийлик кимнинг гарданига юклатилади? Шу каби саволлар юзга келмоқда. Бизга маълум бўлишича "Гулистон" захирасида қолиб кетаётган ва ёшлар жамоасидаги бир қатор футболчилар "Янгиер"га ўтказилиши режалаштирилмоқда. Яна ким билади дейсиз. Воқеалар ривожини кузатамиз.
Исломбек Рустамбеков.

Фикрлар