UZ

Сўнгги янгиликлар

20:31Рэшфорд Францияга йўл оладими?  0 20:00Абдуқодир Ҳусановга "Манчестер Сити" мухлисидан мактуб  16 19:54Хвича ПСЖда ҳозиргидан 4-5 баравар кўп маош олади  0 19:41Конте: "Хвиче "Наполи"дан уни сотишларини сўради. Мен хафаман"  1 19:26Беллингем Винисиуснинг тегинишидан сўнг йиқилган Маффео сўзлари ҳақида: "10 сония бокс, шундайми? Нозик аҳмоқ"   2 18:28"Севилья" президенти: "Барселона" ва "Реал"га бошқа қоида, қолганларга бошқа қоида. Уят"  6 17:54Пенья кеч қолгани учун "Барселона" дарвозасини Шченсни қўриқлаган экан  3 17:47Фотоархив. "Хоразм"нинг Суперлигада ўтказган охирги мавсуми ёдингиздами?  3 17:29Абдуллоҳ Омоналиев "Сўғдиёна"га қайтди  0 17:08Анчелотти: "Реал ТВ"нинг фикр билдиришга ҳаққи бор"  4 16:12Пеп Гвардиола: "Манчестер Сити" трансферлари ҳақида фикр билдирмайман"  41 16:03Асадбек Раҳимжонов "Бунёдкор"га қайтди  1 15:27Акмал Мозговой "Насаф"да қоладиган бўлди  8 14:25Кичин "Локомотив"ни тарк этиб, "Барс"га ўтди  4 14:15Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   38

“Янгиер” ҳамда “Шўртан” клубларининг айрим ходимлари ва футболчилари келишилган ўйинларда қатнашгани учун жазоланди Янгиликлар

“Янгиер” ҳамда “Шўртан” клубларининг айрим ходимлари ва футболчилари келишилган ўйинларда қатнашгани учун жазоланди

ЎФА Этика қўмитаси қарори.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Футбол фаолиятини назорат қилиш бўйича махсус инспекцияси томонидан Про-лигада қатнашувчи “Янгиер” ҳамда “Шўртан” футбол клубларининг айрим вакиллари ҳақ эвазига келишилган ўйинларда қатнашганлиги ва тотализатор ўйнаб келган шахсларга ёрдам берганлиги аниқланди. Аниқланган ҳолатлар бўйича ЎФА махсус инспекцияси томонидан тегишли маълумотлар тўпланиб, ЎФА Этика қўмитасига кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун тақдим этилди.

Тақдим этилган маълумотлар бўйича ЎФА Этика қўмитасининг йиғилиши бўлиб, унда Про-лига мусобақасида қатнашувчи “Янгиер” ҳамда “Шўртан” футбол клубларининг айрим вакилларига нисбатан интизомий чоралар қўлланилди. Бунда айрим футболчи ва мутахассислар келишилган ўйинларда қатнашганлиги, тотализатор ўйнаб келган шаҳсларга ёрдам берганлиги ҳамда ёрдам беришга уринганлиги учун 6 ойдан 1 йилгача бўлган муддатларга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлатилди.

Мазкур қарор ЎФА томонидан расмий тарзда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси барча футболчилар, футбол мутахассислари, ҳакамлар ҳамда мусобақаларнинг расмий шахсларини бу каби ноқонуний ҳолатлардан хабар топган ёки шу ҳолатларга алоқадор шахслар уларга алоқага чиққан тақдирда дарҳол “Футбол фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги декларациясига асосан ЎФАнинг тегишли бўлимларига ихтиёрий равишда хабар бериши лозимлиги тўғрисида огоҳлантиради.

Ўз вақтида ихтиёрий равишда хабар берган шахслар жавобгарликдан озод қилиниши ва уларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика