UZ

Сўнгги янгиликлар

00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  0 23:20"Интер" — "Урава Ред Даймондс". Таркиблар маълум  1 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  83 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  14 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:23"Реал"га Родри керак  6 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  7 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  8 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  10 17:10"Бавария" "Барселона"дан Нико Уильямсни илиб кетишга тайёрланмоқда  2

"Янгиер" – Биринчи лига ғолиби! Янгиликлар

"Янгиер" – Биринчи лига ғолиби!

Бир неча дақиқа аввал "Янгийўл" Биринчи лига билан хайрлашгани ҳақида ёзгандик.

"Биринчи лига регламенти" асосида турнир жадвали қайта шакллантирилгач, "Янгиер" мусобақа якунига 1 та тур қолганида ғолибликни қўлга киритгани ойдинлашди.

Назарий жиҳатдан "Жиззах"да "Янгиер"га етиб олиш имконияти мавжуд. Жиззахликлар сўнгги турни ўз майдонида "Локомотив-БФК"га қарши ўтказади. Янгиерда эса "Бунёдкор-фарм" меҳмон бўлади. Бироқ унутмаслик керакки, етакчиларнинг ўзаро ўйинида "Янгиер" "Жиззах" устидан 4:1 ҳисобида зафар қучган.

Регламентга кўра, Биринчи лига якунига етганидан кейин мазкур мусобақа иштирокчилари ўртасида Биринчилик кубоги бўлиб ўтади. "Янгиер" Про лига йўлланмасини қўлга киритиш учун Биринчилик кубоги ғолибига қарши майдонга тушиши керак бўлади.

Маълумот учун, Биринчи лиганинг жорий мавсуми 17 та жамоа старт олган бўлиб, ҳозирга қадар уларнинг 2 таси мусобақа билан хайрлашиб улгурди ("Нурафшон" ва "Янгийўл"). Яна уч жамоа Лига билан тузилган шартнома шартларини тўлиқ бажариб улгурмаган. Ҳолат шу тариқа давом эца, мазкур жамоалар Биринчилик кубогига қўйилмайди. Мусобақа билан боғлиқ барча янги тафсилотлар тез орада маълум қилинади", – дейилади ЎзПФЛ хабарида.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика