UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  4 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  3 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  4 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  11 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  11 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   4

Янги мавсумга тайёргарлик, легионерлар масаласи, вазифалар борасида Шерали Бобоқулов билан суҳбат Янгиликлар

Янги мавсумга тайёргарлик, легионерлар масаласи, вазифалар борасида Шерали Бобоқулов билан суҳбат

Ўтган мавсум якунларига кўра “Сўғдиёна” аёллар жамоаси мамлакат чемпиони ва кубоги соҳибига айланди.

2022 йилда ушбу жамоа халқаро майдонда тўп тепади ҳамда ички чемпионатда ғолибликни сақлаб қолишга интилади. Биз янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборган жиззахликлар бош мураббийи Шерали Бобоқулов билан суҳбатлашдик. 

ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНИ БОРАСИДА

- 2022 йилги мавсумга тайёргарликни 5 январь кунидан Жиззахда бошладик. Дастлабки ўқув-йиғин машғулотларимиз 16 январь кунига қадар давом этади. Кейинги тайёргарлик режаларимизни ҳам ишлаб чиққанмиз. Унга кўра, 19 -30 январь ҳамда 3 - 14 февраль кунлари Жиззахда йиғин олиб борамиз. Сўнгра ўқув-йиғинимизни 16-26 февралда Тошкентда давом эттирамиз. Мана шу йиғинда 3 та назорат учрашуви ўтказишни режалаштирганмиз.  

Шунингдек, 1-9 март кунлари Туркия давлатида клублар ўртасида халқаро турнирда иштирок этиш учун таклиф олганмиз. Бироқ мана бу мусобақада иштирок этиш ёки этмаслигимиз ОФКнинг бу йилги ўтказиладиган Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасини ўтказиш режасига боғлиқ бўлиб турибди. Яқин орада бу масалага ойдинлик киритамиз.

ТАРКИБДАГИ ЎЗГАРИШЛАР ТЎҒРИСИДА

- Жамоадан кетганлар бўйича маьлумот берадиган бўлсам, Махлиё Сарикова, Юлдуз Шодиева, Махлиё Назарқулова ва Насиба Хожиева билан хайрлашдик. Кетганларнинг ўрнини тўлдириш бўйича селекция ишларини олиб бормоқдамиз ва тез орада кимлар билан келишувга эришганимиз бўйича расмий маълумотларни тақдим қиламиз.

ЛЕГИОНЕРЛАР ХУСУСИДА

- Бу борада айни вақтда музокаралар олиб боряпмиз, чунки ўтган мавсумдаги муваффақиятдан сўнг легионерларимизнинг талаблари ошган. Шунга монанд таклифлари ҳам бўлса керак. Балки янги легионер қизларни таклиф қилишимиз ҳам мумкин. 

ЯНГИ МАВСУМДАГИ ВАЗИФАЛАР ҲАҚИДА

- Мақсадимиз ҳамиша юқори бўлиб келган, чунки жамоа босқичма-босқич ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келмоқда. Бу йил ички чемпионатда ҳам, халқаро майдонда ҳам муносиб иштирок этиб, юқори ўринларни эгалламоқчимиз. Бунга жамоани ички имконияти ва салоҳияти етади. Шу даражага чиқа олдикми, демак, ортга йўл йўқ. Шу ўринда бизга барча шароитларни яратиб берган Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Алибекович Салиев, жамоамиз раҳбарияти ва асосий ҳомиймиз бўлган “Silverleafe” компанияси бош директори жаноб Ден Петтерсонга миннатдорчилик билдирмоқчиман. 

Мақсадимиз – халқаро ва ички майдонда муваффақиятга эришиш. Бу йўлда аллақачон тайёргарликни бошлаб юбордик.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика