UZ

Сўнгги янгиликлар

18:33Родри: "Таянч ярим ҳимоячилари маркетологлар ва мухлисларни ҳайратга соладиганлар тоифасига кирмайди"  0 18:06Даврон Чориев: "Футзалчиларимиз Бразилияга қарши ёрқин ўйин намойиш этишади"  0 17:35"Қўрқманглар, ҳаммаси назоратим остида". Катанец қандай қилиб натижага эришмоқчи?  11 17:13FourFourTwo энг яхши пенальтичилар рейтингини эълон қилди: Марадона, Ван Бастен ва Роналду кучли ўнликда  5 16:40Тренд давом этади: "Реал" етакчиси YouTube'да канал очди  2 16:180:7га қандай изоҳ берилди? Сўз мураббийларга (ЖЧ саралаш ўйинларидан кейинги фикрлар)  0 16:03"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳужумчиси Бразилия чемпионатига ўтиши мумкин  0 15:36"Ҳозир бизга ўхшаган ҳужумчиларни топиш қийин"  3 15:10Ўзбекистон футзал термасининг ЖЧ учун қайдномаси маълум!  4 14:38Ковачичга Саудия Арабистонида ҳафтасига 1 миллиондан кўпроқ маош тайёрлаб қўйишди  3 14:16"Удинезе" Санчесни янги мавсум учун рўйхатдан ўтказмади  1 13:56"Vamos, UZB!" баннерини кўтариб олган, вувузела чалишни тиндирмаган, ўйинни дурбинда кузатган мухлислар ГАЛЕРЕЯСИ  1 13:22"Челси" Конференциялар Лигаси учун таркибини эълон қилди: Коул Палмер рўйхатда йўқ  3 12:50ФИФА рейтингида етакчилик қилаётган Бразилия футзал терма жамоаси ҳақида нималар маълум?  1 12:23Барчанинг иштаҳасини очиб юборган 8.5 та ўрин, биз ёлғиз эмасмиз!  17

Янги мавсумдан Бундеслигада "Adidas" тўпларини кўрмаймиз + ФОТО Янгиликлар

Янги мавсумдан Бундеслигада "Adidas" тўпларини кўрмаймиз + ФОТО

Теглар :  БундеслигаAdidas
Спорт экипировкалари ишлаб чиқарувчи дунёдаги энг машхур немис компанияси ҳисобланган "Adidas" энди Германия Бундеслигасини тўп билан таъминламайди.

"Adidas" ва Бундеслига ўртасида 2010-2011 йилги мавсумда имзоланган шартнома жорий мавсум якунида ниҳоясига етади. Лига ҳозирнинг ўзидаёқ кейинги 4 мавсум учун бошқа бир немис компанияси "Derbystar" билан келишиб қўйди.

Интернетда янги мавсум тўпларининг норасмий суратлари пайдо бўлди.


"Adidas" билан тўпларни етказиб бериш бўйича шартнома Бундеслига тарихида биринчиси бўлган. Мусобақага 1963 йилда асос солинган бўлса, ўшандан буён то 2010-2011 йилги мавсумга қадар жамоалар қайси тўпда ўйнашни ўзлари ҳал қилишган. "Adidas" билан амалда бўлган 7 йил давомида лига компаниянинг "TORFABRIK" тўпларидан фойдаланиб келди. У ЖЧ-2010да фойдаланилган "Жабулани" тўпи асосида яратилган.


Бундеслиганинг охирги 6 мавсум учун "Adidas" томонидан тақдим этилган тўплари.


Бу эса жорий мавсум тўпи.

Жорий мавсум қиш фасли учун мўлжалланган тўпи.


Янги таъминотчи "Derbystar" компаниясига 1963 йилда асос солинган. 1991 йилдан у спорт экипировкалари ишлаб чиқарувчи бошқа бир компания "Select" (Дания)га тегишли.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Adidas" энди Лига 1 (Франция чемпионати)га ҳам тўп етказиб бермаслиги маълум бўлган эди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика