UZ

Сўнгги янгиликлар

11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  10 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  10 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  37 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1

Янги чемпионларингни қабул эт, Ўзбекистон! Янгиликлар

Янги чемпионларингни қабул эт, Ўзбекистон!

Ташкил этилганидан буён мамлакат миллий чемпионатларида совринли ўринларга даъвогарлик қилиб келган “Металлург-W” жамоаси ниҳоят мамлакат XXIII чемпионатига келганда ўз мақсадларига эришишди.

Чемпионатни кўтаринки кайфиятда ўтказган қизларимиз мавсум тугашига тўрт тур қолганда муддатидан олдин Ўзбекистон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлишди.

Тошкентнинг “Бунёдкор-W” жамоасига қарши ўйин бекободлик қизлар учун принципиал характерга эга учрашув эди. Зеро мазкур учрашувда ғалаба бекободликларга биринчи марта Ўзбекистон чемпионлигини тақдим этиш баробарида тез орада ўтадиган Ўзбекистон кубоги финал ўйини олдидан ўз кучларига бўлган ишончни янада ошириб олиш имкониятини берарди. Зеро, мамлакат кубогининг бу йилги финал учрашувида “Бунёдкор” финал йўлланмасини қўлга киритиб улгурган, бекободликлар эса ярим финалнинг жавоб учрашувини ўтказишгач қалдирғочларнинг рақибига айланади. Бунинг учун эса бироз вақт керак бўлади.

17-тур доирасидан ўрин эгаллаган  учрашув муҳим аҳамият касб этиши боис “разведкасиз”, муросасиз курашлар остида бошланди. Тарихи давомида биринчи марта Ўзбекистон чемпионлигини муддатидан олдин қўлга киритиш арафасида турган бекободликларда иштиёқ баландлиги илк сонияларданоқ сезилди. Уларнинг катта куч билан олдинга ташланишлари, кетма кет хавфли вазиятларни юзага келтириши пойтахтликларни довдиратиб қўйди. Бу эса тезда ўз самарасини берди. Ўйиннинг 13-дақиқаси ўтиб бораётганда жарима майдони ичида Маҳлиё Сарикова – Дилдора Нозимова – Людмила Карачиклар комбинацияси “Металлург-вумен” тўпурарининг аниқ зарбаси билан интиҳо топди – 1:0.

Таваккал қилишни хохламаган бекободликлар ҳужумкор ўйинларини давом эттиришди ва 20-дақиқада Ольга Қаҳҳоровани иккинчи марта тўпни ўз дарвозаси тўридан олиб чиқишга мажбур этди. Бу сафар Людмила чап қанотдан тўпни айлантириб, дарвозанинг юқори бурчагига туширди – 2:0.

Тайм ўрталарига келганда “қалдирғочлар” бироз ўйинни тенглаштиришди. Уларнинг олисдан бераётган зарбалари Гуландом Бойматовани бироз хавотирга солди. Аммо ҳимоячиларнинг кўмаги “Металлург-вумен” посбонининг ўз “пости”ни ишончли қўриқлашини таъминлади.

Ўйиннинг иккинчи таймида ҳам сценарий ўзгармади. Ташаббус тўлиғинча майдон эгалари томонида бўлди. 52-дақиқа ўтиб бораётганда “Металлург-вумен”нинг иккинчи тўпурари Маҳлиё сарикова ўзини кўрсатди – 3:0. Ҳисобни йирик кўринишга олиб келиб қўйгач, мезбонлар бироз хотиржамликка берилишди. Тошкентликлар бир неча бор қулай вазиятлар яратишди, аммо улардан фойдалана олишмади. “Металлург-вумен” эса аксинча кучини тежаган ҳолда қарши ҳужум тактикасига ўтди. Натижада 72-дақиқада шундай ҳужумлардан бири гол киритилиши билан якунланди. Людмила Карачикнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини Маҳлиё сарикова қийинчиликсиз дарвоза тўрига туширди – 4:0.

Бунёдкорчилар барибир жавоб голини киритишга муваффақ бўлишди. Бу ўйин тугашига саккиз дақиқа қолганда содир бўлди. Аввалги мавсумларда “Металлург-вумен” шарафини ҳимоя этган Наргиза Абдурасулова фарқнинг бироз қисқаришини таъминлади – 1:4.

Шундай қилиб, 2017 йил аёллар футболи бўйича Ўзбекистоннинг янги чемпионлари номини тақдим этди. Бу Бекободнинг “Металлург-вумен” жамоасидир. Барчангизни тарихий воқеилик билан табриклаймиз, азиз ҳамшаҳарлар! Янги чемпионларингни қабул эт, Ўзбекистон!


“Металлург-W” – “Бунёдкор-W” – 4:1 (2:0).  01.11.2017 йил. Бекобод. 300 томошабин.
Ҳакамлар:
Эдита Миробидова, Қаҳрамон Собиров, Акбаржон Солиев, Александра Кончикова.
Назоратчи ҳакам: Константин Смирнов.
Голлар:1:0 – Людмила Карачик (13), 2:0 – Людмила Карачик (20), 3:0 – Маҳлиё Сарикова (52), 4:0 – Маҳлиё Сарикова (72), 4:1 – Наргиза Абдурасулова (82).
“Металлург”: 1. Гуландом Бойматова, 3. Зумраджон Назарова, 4. Насиба Ҳожиева (23. Диёра Ҳабибуллаева, 78), 6. Ирода Турдалиева (18. Юлдуз Набиева, 69), 7. Маҳфуза Туропова (8. Зиёда Ирисбоева, 83), 9. Маҳлиё Сарикова, 10. Феруза Турдибоева, 11. Дилдора Нозимова, 22. Мавлуда Мунавварова, 25. Людмила Карачик (99. Лутфинисо Ҳамидова, 76), 77. Нозима Камолтоева (21. Холида Дадабоева, 78).
Заҳира: 30. Дилафрўз Ҳожиева, 20. Диёра Эркинова.
“Бунёдкор”: 1. Ольга Қаҳҳорова, 3. Дарина Федосенко (5. Анзила Ермакова, 78), 10. Саида Галимова, 11. Екатерина Сальникова, 13. Лидия Цема, 15. Умида Зоирова, 18. Мадина Юсупова (9. Мария Моисеева, 34), 20. Дилноза Бектемирова, 21. Тожинисо Рашидова (8. Наргиза Абдурасулова, 61), 22. Солиҳа Ҳусниддинова, 77. Луиза Садирова.
Заҳира: 25. Диёра Ғуломова, 2. Муқаддас Абдуллаева, 7. Лиана Нарбекова, 17. Эъзоза Шарипова.
Огоҳлантиришлар: Ирода Турдалиева (37),
 Энг яхши ўйинчилар: Феруза Турдибоева – Саида Галимова.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика