UZ

Сўнгги янгиликлар

14:35Флик "Реал" - "Сельта" баҳси ҳақида: "Ҳеч қачон ҳакамлар ҳақида фикр билдирмайман"  3 14:11Перес "Реал" президентлиги учун номзод сифатида тасдиқланди. Кун охиригача рақобатчилар пайдо бўлмаса сайлов ўтказилмайди  0 13:37Эрон Суперкубоги учун баҳсда Ўрунов жамоаси мағлуб бўлди  0 12:54"Барселона" футболчиси 5 ойдан сўнг сафга қайтди  2 12:34Абдуқодир Ҳусановнинг "Энергетик БГУ"даги устози: "Унинг "Сити"даги рақобатчиларига ҳавас қилмайман"  21 11:50"Насаф"га ўтаётган Черан ва Хебай учрашишди  12 11:22"Бавария" ва Дэвис 4 йиллик янги шартнома бўйича келишувга эришишга яқин  3 11:00Бугун Пеп Гвардиола таваллуд топган кун. Мураббийнинг ҳаётий сабоқларини ўқинг  6 10:43Холанднинг янги шартномасида иккита клубга кетиши мумкинлиги ҳақидаги банд бор  9 10:07«Барселона» «Ливерпуль» футболчисига 70 миллион евро тўламоқчи  1 09:30Абдулвоҳид Ғуломов: «2025 йилги мавсумда муносиб иштирок этишга ҳар томонлама пухта тайёрланяпмиз»  4 08:48Мармушниннг «Манчестер Сити»даги ойлиги маълум  6 08:14Sofascore. Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Женоа»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:43Фарруҳ Зокиров: «Яратган вазиятларимизни голга айлантира олмадик»  1 02:40А Серия. "Рома" "Женоа"ни мағлуб қилди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  12

Яна Тўхтахўжаев ҳақида... Янгиликлар

Яна Тўхтахўжаев ҳақида...

Хабарингиз бор, ОФК Ислом Тўхтахўжаевни терма жамоамизнинг 4та ўйинидан четлатган.
Энди у БАА йиғини доирасидан ўрин олган ўртоқлик учрашувларида майдонга туша олмайди. Осиё Кубогига бора олади, аммо БАА билан бўлиб ўтган ўйинда олган қизил карточкаси туфайли, дастлабки учрашувни ўтказиб юборади.

Ҳимоячи "Окланд Сити"га қарши ўйинда ҳам майдонга тушмаган. Боиси, хатда унинг терма жамоа иштирокидаги дастлабки тўрт ўйинда майдонга тушмаслиги қайд этилган. Дисквалификация, МТЖнинг ўйинларини ОФК тан олганидан сўнггина камайиб боради. Масалан, "Окланд" билан ўйинни ОФК тасдиқламайди, агарки, ўйин ҳақидаги барча маълумотлар тегишли идораларга юборилмаган бўлса. Боиси ОФК қоидаларига кўра, терма жамоа иштирокидаги ўйин, аввал ОФК томонидан қайд этилиши керак. Шундан кейин маълум талаблар ҳам мавжуд. Унга кўра икки жамоа 6тадан кўп футболчини алмаштира олмайди. 6тадан кўп ўзгартиришни ФИФА тан олмайди ва ўйин расмийлигини йўқотади.

Гарчанд "Окланд"га қарши ўйин норасмий бўлса-да, Тўхтахўжаев терма жамоа сафида майдонга туша олмас эди. Бу регламентга зид. Агар у майдонга тушса, кейинги чораларни ЎФФга нисбатан ФИФА қўллайди. Аммо уни 4 ўйинга оид дисквалификацияси биттага камаймади. Боиси бу расмий ўйин эмас.

ФИФА қачон ўйинни тан олади, қачонки бўлиб ўтган ўйиннинг қайдономаси икки жамоа бош мураббийи ва ҳакам томонидан тасдиқланса ва у дисквалификацияга учраган футболчининг ташкилоти (Терма жамоалар маркази) томонидан ФИФАга юборилса. Агар ФИФА ўйинни қайд этса, шундан кейин дисквалификация сони биттага камаяди.

Агар қолган ўйинлар ҳам "Окланд"га қарши ўйин каби ҳеч қаерда қайд этилмаса, Тўхтахўжаевнинг дисквалификацияси камаймасдан тураверади. Тўртта ўйинлик дисквалификация тўлиқ ўтаб бўлинмагунча ҳимоячи ҳеч бир ўйинда иштирок эта олмайди.

Клубга қарши кечадиган ўйин расмий кўриниш олиш ёки олмаслигини билиш учун "Ал Шааб" билан ўйиндан аввал терма жамоалар маркази ОФКга мурожаат қилиши керак. Агар учрашув уларнинг талабларига жавоб берса, у ҳолда ўйиндан кейин барча маълумотларни ФИФАга юбориш лозим бўлади.

Яна бир муаммо шундаки, ФИФА терма жамоалар ўртасидаги ўртоқлик учрашувини тасдиқлаши учун юқорида айтиб ўтилганидек, терма жамоалар 6тадан кўп ўзгартиришни амалга ошира олмайдилар. Бунга худди биз каби Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ироқ ва Иордания ҳам рози бўлиши керак бўлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика