UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  0 07:05Келаси мавсум бунақаси EЧЛда илк бор бўлади  3 02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  3 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  26 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  3 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  3 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  2 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  9 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  1

Яна Сизни "зериктирган" мавзу... Янгиликлар

Яна Сизни "зериктирган" мавзу...

Миллионлар ўйини бўлмиш футболга қизиқмайдиган инсоннинг ўзи бўлмаса керак. Ушбу оммавий спорт тури Ўзбекистонга кириб келганига ҳам бир асрдан ошди.

Ўзбек футболи шу даражага етишгунича анчагина машаққатли йўлни босиб ўтди. Ўсмир ва ёшлар терма жамоаларимиз мунтазам равишда дунё биринчилигида иштирок этиб келишмоқда. Афсуски, терма жамоаларимизнинг бу сафарги иштироклари бироз омадсиз чиқди. Аввалига олимпия терма жамоамиз Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита олмаган бўлса, кетидан ўсмирлар терма жамоамиз. Ундан ўтиб ёшларимиз ҳам муваффақиятсизликка учрадилар. Биз “пашшадан фил” ясамайликда, ушбу футболчиларимизнинг тақдири ҳақида бош қотирайлик.

Бундан бир неча йил аввал Мексикада бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси иштирок этганди. Ўша мундиалда вакилларимиз ижобий натижа қайд этиб, кўпчиликда илиқ таассурот қолдирган. Энди савол туғилиши мумкин, хўш, ўша қахрамоқларимиз ҳозир қаерда? Айни дамда қайси жамоаларда тўп тепишмоқда? Ахир, ўша футболчиларни бизнинг эртамиз деб қарамаганмидик? Саволлар кўп, аммо жавоблар турлича. Мексика қаҳрамонларини йўқолиб қолишганига нима сабаб бўлди?

Мексика қаҳрамонлари 2-3 нафар футболчи эмас, балки бутун бир жамоа эмасмиди? Айни дамда ўша қахрамонлардан Аббос Махсталиев, Тимур Ҳакимов, Жасур Ҳакимов ва Сардор Собирхўжаев олий лига жамоалари сафида тўп тепишмоқда. Бугун бу футболчилар нега миллий терма жамоа сафида эмаслар? Улар ўзлари устида ишлашдан тўхтадиларми ёки биз уларнинг савияларини олий лигамиз орқали ушлаб тура олмадикми? Бизни қийнаётган саволлар кўп. Умид қилганимиз, Мексика қаҳрамонлари йўқолиб қолган бир пайтда, ҳозирги ёшларимизнинг йўқолиб қолмаслигига ким кафолат беради? Ёшлар терма жамоаси сафида ҳаракат қилган Жасур Яхшибоев “Пахтакор” таркибида олий лига баҳсларида бир неча тур олдин дебют учрашувини ўтказди ва мухлисларда яхши таассурот қолдирди. Ўз пайтида Жалолиддин Машарипов, Жамшид Искандеров, Жавоҳир Соҳибов бир пайтлар Яхшибоев каби олий лигада дебют қилишганди. Ушбу футболчилар айни дамда миллий терма жамоадан мунтазам равишда чақирув олмоқда. Кўряпсизми, агар уларга олий лигада ишонч билдирмасак эртага йўқотамиз. Мексика қаҳрамонларига мана шу ишонч ва имконият берилмади.

Эътиборимизни футбол мактабларига қаратсак. “Пахтакор”, "Насаф", “Бунёдкор” ва "Машъал" жамоаларида болалар футболи билан ишлаш тўғри йўлга қўйилган. Савол туғилиши мумкин, хўш, бизнинг Ўзбекистонда 4та жамоа борми? Қолган жамоалар нима, томошабинми? Нега уларнинг футбол академиялари ишламаяпти? Нима учун миллиардлаб бюджетга эга клублар ҳеч бўлмаса 300-400 миллион сўмини ўз болаларига ишлатмаяптилар? Менинг фикримча, олий лигада иштирок этувчи ҳар бир жамоанинг академияси бўлиши керак ва бу ПФЛ томонидан жиддий тартибда назорат қилиниши керак. Пойдевори “мустаҳкам юрт қудратли бўлур”, деб бежизга айтишмаган. Шунинг учун ҳам қолган клубларимиз ўз пойдеворларини мустаҳкам қилса мақсадга мувофиқ бўларди. Бунинг учун барча шарт шароитлар етарли-ку? Футбол академиялари ўзларидан кучли футболчилар етиштириб чиқмас экан, бугунги савияга қаноат қилишдан бошқа чорамиз йўқ.

Футбол мактабларида миллионлар ўйинига илк қадамларни қўяётган болакайларни кўрикдан ўтказишади. Ушбу кўрикдан ўта олган укаларимиз академияда қолишади, ўта олмаганига эса мураббийлар бошқа касбни танла дея таъкидлашади. Футболга қизиши боис илк қадамни қўйган болакайдан мураббий томонидан натижа талаб қилиниши тўғрими?

Униси ҳам майли, эндигина тўп тепишни бошлаган болакайни айрим савиясиз мураббийлар 3 кун кўрикдан ўтказиб “сендан футболчи чиқмайди, бошқа касбни танла”, дея болакайни футболга бўлган қизиқишини сўндиради. Келажакда бундай мураббийлардан қандай натижа кутиш мумкин? Яна у етакчи клублардан бирининг футбол мактаби мураббийи бўлса. Бу мураббийнинг савияси паст эканлигидан далолат бермайдими? Буларни мураббий деб аташга ҳам тил бормайди. Аксинча бундай мураббийларнинг ўзлари тегишли бўлган курсларда ўқиб ўз билимини янада ошириши керак.

Бизда қанчадан қанча иқтидорли ёшлар номи ҳам чиқмаган жамоаларда болалар лигасида иштирок этишмоқда. Агарда клубларимиз селекцияси ишларига маъсул ишчилар яхшироқ изланишса анчагина иқтидорли ва қобилиятли болакайларни топиши мумкин. Ёш футболчилар клублар академиясини қидириб бориши керак эмас, балки клубларнинг ўзи иқтидорларни қидириб топиши лозим.

Футболга илк қадамларни қўйган ёшлардан кучли, рақобатбардош футболчи етиштириб берадиган мураббийлар чиқмас экан, мундиалларда катта натижа талаб қилмасак ҳам бўлаверади. Бунинг учун биз биринчи навбатда футболчини эмас, балки савияли мураббийларни тарбиялаб чиқаришимиз керак.


Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика