Яна бир топ-мутахассис "Ньюкасл"га рад жавобини берди

Mirjalol Normatov
15 окт 2021, 22:51
"Ньюкасл" раҳбарияти жамоа бош мураббийи сифатида Зинедин Зиданни кўришни истаганди.

"RMC Sport" хабарига кўра, Англия клуби 49 ёшли мутахассис билан музокаралар олиб борган, бироқ француз рад жавобини берган. Қайд этилишича, мутахассис клубларда ишламоқчи эмас. У Франция термасини бошқармоқчи.

Олдинроқ "Ньюкасл"га Рафаэль Бенитес ҳамда Брендан Рожерс ҳам рад жавоб берганди. Клубнинг янги эгалари АПЛда навбатдаги учрашувга қадар Стив Брюсни истеъфога чиқаришни режа қилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: RMC Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›