

Бир қатор гранд клублар номи аргентиналик ўйинчи билан боғланмоқда.
Сўнгги соатларда журналист Кристиан Фальк "Бавария" Леони сотиб олиш ниятида эмаслиги тўғрисида хабар қилган бўлса, Фабрицио Романо "Олтин тўп"нинг 6 карра ғолиби "Ювентус" учун қизиқ эмаслигини оммага маълум қилди.
Аввалроқ ПСЖ ҳам Лионелни сотиб олишни режалаштирмагани ҳақидаги хабарлар ҳам тарқалганди.
Фақат "Манчестер Сити" Мессига "Нью-Йорк Сити"га ўтиш варианти билан 3 йиллик шартнома таклиф қилиши айтилмоқда.



