UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30ПСЖ Баркола ҳеч қаерга кетмаслигини билдирди  0 19:53Суперлига. "Динамо" - "Бунёдкор" 0:2 (матнли трансляция)  13 19:30"Реал" Лунинни МЮга қўйиб юбормади  0 19:01Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Жайхун". Таркиблар маълум  0 18:53Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги мумкин  25 18:20"Барса" футболчиси Францияга кетмоқда  0 17:52Турки Ал аш-Шайх Англия клубини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  0 17:24Вирцни қўлдан чиқарган "Бавария" "Арсенал" футболчисига юзланди  1 16:55Исландиялик иқтидор "Рома"ни қизиқтирмоқда  3 16:27Қаҳрамонлик ортидаги оғриқ: Беллингем операция столига ётади  6 15:59"Фиорентина" юлдузи "Манчестер Юнайтед" нишонида  0 15:33Диёр Холматов голини нега Асенсио услубида нишонлагани ҳамда топ-5 чемпионатга йўл олиши ҳақида гапирди  12 15:07Тео Эрнандес "Ал Ҳилол"га ўтишга рози бўлди, клублар келишувга эришди  1 14:39"Суонси" собиқ устози аэропортда ишламоқда  4 14:10Брайан Риаскос: "Ҳужумдаги исталган позицияда ўзимни қулай ҳис қиламан"  3

Яман билан учинчи бор ўйнаймиз Янгиликлар

Яман билан учинчи бор ўйнаймиз

3 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида Яманга қарши ўйин ўтказади.

Ўзбекистон ва Яман терма жамоалари шу кунга қадар икки бор расмий ўйинларда тўқнаш келишган. Ҳар иккала баҳс ҳам ЖЧ-1998 саралаши доирасида 1997 йил бўлиб ўтган. 

1997 йилнинг 9 май куни Рустам Мирсодиқов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўзининг тарихий ўйинини ўтказган. Сана шаҳрида Яман меҳмони бўлган Ўзбекистон Жаҳон чемпионатлари саралаши доирасидаги ўзининг дастлабки ўйинини ўтказган эди. Ўша учрашувда ҳозирда "Пахтакор" мураббийи бўлиб ишлаётган Нўъмон Ҳасановнинг пенальтидан урган голи эвазига вакилларимиз 1:0 ҳисобида зафар қучишган. Биринчи бўлим ўрталарида Илҳом Шарипов қизил карточка олгани ҳам эътиборга молик.

Яман - Ўзбекистон 0:1
Гол: Нўъмон Ҳасанов 30 пенальти
Ўзбекистон: Павел Бугало, Февзи Давлетов, Рустам Шоймардонов, Андрей Фёдоров, Бахтиёр Қамбаралиев, Абдуқаҳҳор Маъруфалиев (Мухтор Қурбонов, 46), Илҳом Шарипов, Николай Ширшов (Шуҳрат Раҳмонқулов, 65), Нўъмон Ҳасанов, Равшан Бозоров, Ойбек Усмонхўжаев (Шуҳрат Мақсудов, 82).
Огоҳлантиришлар: Рустам Шоймардонов 50, Николай Ширшов 38.
Четлатиш: Илҳом Шарипов 34.

Яманга қарши иккинчи ўйин 24 августда Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида 20000 томошабин гувоҳлигида бўлиб ўтган. Бу сафар Ўзбекистон рақиби устидан йирик 5:1 ҳисобида устун келган. Игорь Шквирин ва Олег Шацких иккитадан гол уришган бўлса, яна бир тўп Равшан Бозоров ҳисобига ёзилган.

Ўзбекистон - Яман 5:1
Голлар: Игорь Шквирин 6, 68, Олег Шацких 61, 80, Равшан Бозоров 67 - Омар Ал Арики 31.
Ўзбекистон: Владислав Филиппов, Александр Хвостунов, Рустам Шоймардонов, Эдуард Мамотов (Жаъфар Ирисметов, 80), Руслан Узоқов, Илҳом Шарипов (Олег Шацких, 46), Тохир Мадраҳимов, Николай Ширшов, Алексей Винников, Игорь Шквирин, Рустам Дўрмонов (Равшан Бозоров, 46).
Огоҳлантиришлар: Николай Ширшов 14, Эдуард Мамотов 43, Олег Шацких 58.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика