UZ

Сўнгги янгиликлар

09:14"Бухоро" беш нафар футболчини рўйхатдан ўтказди  1 08:40"Пахтакор" футболчисини "Динамо"га ижарага берди  2 08:09ОКМК ҳужумчиси иккинчи даврани водийда давом эттиришга яқин  0 07:402026 йилги жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими қаерда ва қачон бўлиб ўтиши маълум  4 00:47Мбаппе "Реал"да 10-рақамнинг янги эгасига айланди  2 00:01Расман: "Манчестер Сити" "Бёрнли"дан дарвозабон сотиб олди  3 23:40"Челси" Кукурельяга янги шартнома таклиф қилади  0 23:17Луис Диас қачон "Бавария" футболчиси сифатида таништирилиши маълум бўлди  1 22:52Расман: "Насаф" нигериялик футболчи билан шартнома имзолади  4 22:40Турғунбоев "Пахтакор"да қайси рақамни танлади?  4 22:15Расман: "Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  9 22:10Расман: "Насаф" албаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  10 22:05Расман: "Андижон" Токотаевни ўз сафига қўшиб олди  11 21:38"Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Нефтчи"да ўтказган икки ўйинчи билан шартнома имзолади  8 21:15"Интер" Лукман учун таклиф қилган таклиф "Аталанта"га ёқмади  0

Яҳё Гулмуҳаммади: "Бунёдкор" ҳурматга лойиқ жамоа" Янгиликлар

Яҳё Гулмуҳаммади: "Бунёдкор" ҳурматга лойиқ жамоа"

"Бунёдкор" - "Зоб Аҳан" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида меҳмонлар қатнашишди.

"Энг аввало "Бунёдкор" клубига ажойиб меҳмондорчилик учун раҳмат айтмоқчиман. Эртанги баҳс гуруҳдаги энг қийин ўйинлардан бири бўлади. Эртага биз жисмонан жуда кучли жамоага қарши ўйнаймиз. Ғалаба қозониш учун юқори даражадаги консентрация билан ўйнаш талаб этилади. Ҳимояда минимал даражада хато қилишимиз керак. Ҳужумда эса тўпни кўпроқ назорат қилишимиз ва гол уриш имкониятларидан кўпроқ фойдаланишимиз керак бўлади. Умуман олганда техник ва тактик жиҳатдан яхши ўйин бўлади деб ўйлайман. "Бунёдкор" ҳурматга лойиқ жамоа, рақибга 3 очко жуда ҳам керак. Шу боис эртага улар энг яхши ўйинларини кўрсатишади деб ўйлайман, - дейди "Зоб Аҳан" бош мураббийи. 

"Бунёдкор" жуда кучли жамоа. Уларнинг ҳимояси жуда яхши. Бизнинг жамоа эса ёш, эртага энг яхши ўйнимизни кўрсатиб ғалаба учун ҳаракат қиламиз - дейди Ходи Муҳаммади. 

- Эрон клублари ҳимояда жуда яхши ўйнашади. Эртага балки жамоа бошқачароқ услубда ўйнар? Ёки ўша курашга асосланган баҳс кўрамизми?

-  Футболда иккита нарса муҳим. Биринчиси тартибли ҳимояланиш. Иккинчиси имкон бўлганда гол уриш. Эртага қарши ҳужумдан унумли фойдаланиб ғалаба қозонишга уринамиз. 

- "Бунёдкор" сафида қайси ўйинчини алоҳида ажратиб кўрсата оласиз? Қайси футболчига кўпроқ эътибор қаратасизлар?

- "Қалдирғочлар" таркибида ҳужумда ўйнайдиган 3 нафар футболчини алоҳида кўрсатган бўлардим. Уларга гол уриш имкониятини бермаслик энг асосий вазифамиз.

- Жамоа 4 очко олди, лекин 1тагина гол урди. Бу сизни ташвишга солмаяптими?

- Йўқ. Ташвишга солмаяпти. Футболда ғалаба учун битта гол ҳам етарли. Кўриб турибсизки 1та гол билан 4 очко жамғариш мумкин экан. 

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика