UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  1 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  2 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  0 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  5 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  1 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  2 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  7 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  9 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  6 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  11 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  1 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0

Хушнудбек Авилов: "Навбаҳор"даги босим? Кимга қандайлигини билмадим, менга бу ҳолат ёқади" Янгиликлар

Хушнудбек Авилов: "Навбаҳор"даги босим? Кимга қандайлигини билмадим, менга бу ҳолат ёқади"

"Навбаҳор" жамоаси қишки трансферлар ойнаси вақтида ўз сафини бир қатор футболчилар билан бойитиб олмоқда.

Куни кеча жамоага келиб қўшилган легионер футболчилардан ташқари аввалроқ "Андижон" жамоасидан Фарҳод Мираҳматов ва Хушнудбек Авиловлар ҳам "лочинлар" таркибини тўлдиришган эди. Кеча "Андижон" билан ўртоқлик учрашувида мураббийлар штаби янги футболчиларга ҳам имконият беришди. Биз эса Хушнудбек Авиловнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Қишки ўқув-йиғин машғулотлари қандай кетмоқда?

- Машғулотлар режадагидек ўтмоқда. Жамоага қўшилиб кетишим бошида бироз қийин бўлганини айтмаса ҳозирда бари кўнгилдагидек дея оламан. 

- "Андижон" билан ўртоқлик учрашувида мураббийлар қандай кўрсатмалар беришди?

- Ўртоқлик учрашувида яхши ҳаракат қилдик, мураббийларимиз машғулотларда қилинган ишларни ўйинда кўрсатишимиз лозимлигини таъкидлашди. 

- Нўъмон Ҳасанов сизга бегона эмас, ушбу мутахассис қўл остида "Қўқон-1912"да тўп тепгансиз. Шу боис талабларидан хабарингиз бор, демак тушунишда муаммо бўлмаяпти...

- У пайтлар футбол бошқача эди. "Миллионлар ўйини"да кундан кунга янгиликлар юз бермоқда. Шу сабабли Нўъмон аканинг ҳам футболга бўлган қарашлари ўзгарган дейишим мумкин. 

- "Навбаҳор" фаолиятингизда янги саҳифа очишига ишонасизми?

- Шу кунларда клуб билан расман шартнома имзолайман. "Навбаҳор"даги ўйинларим орқали Ўзбекистон миллий терма жамоасидан чақирув олишни ният қилганман. Айни пайтда жамоамизда яхши савиядаги футболчилар йиғилган. 

- Сизни мухлислар 2016 йил Бахрайндаги ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати орқали танишган. Ушбу турнирдан қандай хотиралар қолган?

- 2016 йилги Осиё чемпионатидан яхши таассуротлар қолган. Ўшанда битта ўйинда ютганимизда Жаҳон чемпионатига чиққан бўлардик. Лекин омадимиз келмаганди. Шуни айтишим мумкинки мураббийлар штаби ва футболчилар аҳил эди. Битта оила сифатида шакллангандик. Ўша кунлар учун худога шукур қиламан. 

- Наманганда доим босим юқори. "Навбаҳор" жамоасидан ҳамиша ғалаба кутишади...

- Ҳа, тўғри. "Навбаҳор"да доим босим юқори бўлади. Аммо ҳар хил футбол бор. Айримларга бундай босимда ўйнаш манзур келади яна баъзиларга эса аксинча. Менга ушбу ҳолат ёқади.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди. 

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика