UZ

Сўнгги янгиликлар

10:18Поль Погба келажаги борасида бир қарорга келди  1 09:42«Манчестер Юнайтед» ПСЖ футболчисини сотиб олмоқчи  0 09:07Клопп Испания жамоасини бошқариши мумкин  0 08:35Ибрагимович 7 кишилик рамзий терма жамоасини тузди  8 07:59Аморим МЮда илк машғулотни ўтказди  2 07:21ЖЧ-2026 саралаш. Бугун терма жамоамиз муҳим учрашувда майдонга тушади  47 03:01Миллатлар лигасининг чорак финалига чиққан барча 8 жамоа номи маълум бўлди  1 02:55Миллатлар лигаси. Роналду иштирок этмаган баҳсда Португалия дуранг ўйнади  5 02:48Миллатлар лигаси. Испания сўнгги дақиқалардаги пенальти эвазига ғалаба қозонди  3 02:15АПЛнинг энг тез югурадиган футболчилари (ТОП 10)  2 01:35Бен Дэвис Сон ҳақидаги хазили учун дисквалификация Бентанкур ҳақида: "Бундай нарсаларга жиддий қараш кераклигини тушундик"  3 23:29Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувида ишлайди  3 23:01Алдервейрелд ваҳима касаллиги туфайли Бельгия терма жамоасини тарк этганини айтиб берди  2 21:09Аморимга трансферлар учун тен Хагга нисбатан камроқ пул беришади  3 20:45Эшитдик-да! "Нефтчи" икки мураббийга жавоб бермоқчи  11

Хуршид Ходжаев: “Тур рамзий терма жамоасидан ўрин олиш ҳар доим ёқимли” Янгиликлар

Хуршид Ходжаев: “Тур рамзий терма жамоасидан ўрин олиш ҳар доим ёқимли”

Суперлиганинг 1-тур якунларига кўра, “Бухоро” дарвозабони Хуршид Ходжаев энг яхшилар қаторидан ўрин олди.

Бухороликларнинг сафарда АГМК билан дуранг қайд этишида табиийки тажрибали посбоннинг ҳам хизмати беқиёс дейиш мумкин. Шуни инобатга олиб, Ходжаев билан суҳбатлашдик.

- АГМК – “Бухоро” ўйинидан аввал кўпчилик мезбонларни ғалаба қозонишини тахмин қилганди. Айтингчи сафарда собиқ жамоангизга қарши кечган учрашувда нимани ҳисобига очко билан қайтдинглар?
- Ҳа, чиндан ҳам кўпчилик АГМК ни фаворит сифатида эътироф этганди. Лекин Яратганга шукур сафардан очко билан қайтишни уддаладик. Албатта бунга энг аввало, мураббийлар штабининг ўйинга танлаган тўғри тактикаси, футболчиларнинг бутун ўйин давомида юқори иштиёқ билан харакат қилгани самарасини берди дейиш мумкин. Биласизми “Бухоро”да аҳил бир жамоа шакллантирилган. Айнан ушбу омил ҳам насиб қилса бу йил ижобий натижа қайд этишимизда қўл келади. Шу куни мезбонлар ҳам ўз уйида, боз устига илк учрашувда мухлисларини ғалаба билан хурсанд қилиш учун астойдил харакат қилди. Лекин АГМК га хурмат сақлаган холда шуни айтишим мумкинки, Олмалиқдан ғалаба билан қайтишимиз ҳам ҳеч гап эмасди.

- Сўнгги йилларни жарохат туфайли майдон ташқарисида ўтказдингиз. Ҳозирги кунга келиб, ўзингизни қандай ҳис этяпсиз. Спорт формангизни тўлиқ тиклаб олдингизми ёки яна вақт керак бўладими?
- Ўтган йилни охиридан буён жарохатим безовта қилмай келмоқда. Ўзингизга яхши маълумки, 2018 йилги мавсумнинг сўнгги ўйинларида тўлиқ иштирок этишга ҳам улгурдим. Ҳозирда ўзимни жуда яхши хис этяпман ва жарохат боғлиқ ҳеч қандай муаммо йўқ. Машғулотларда аввалгидек тўлиқ куч билан ишлаб, спортни формамни тиклаб боришга ва ишончли ўйинлар кўрсатиш орқали, раҳбарият ва мухлисларнинг мехрини қозонишга харакат қиламан.

- Бу йил жамоангизни ўзгартирдингиз. Бу - АГМК мураббийларининг қарорими ёки у ердан ўз ихтиёрингизга кўра кетишга қарор қилдингизми?

- Ҳар икки томоннинг истаги туфайли амалга ошди дейиш мумкин. Биласиз жамоада янги мураббийлар штаби иш бошлади. Албатта ҳар бир мураббийнинг ўзига яраша дунё қараши ва ўзи ишонган футболчиси бўлади. АГМК мураббийлар дарвозабонлар бўйича бошқа номзодларни маъқул кўраётганини билдиргач, ҳеч қандай хафагарчиликсиз жамоа билан дўстона равишда хайрлашишга қарор қилдим. Бу пайтга келиб олдимда бошқа вариантлар ҳам турганди. АГМКдан кетганимдан афсусда эмасман. Футболда бу каби холатлар учраб туради. У ерда икки йил ўйнадим. АГМКда ўтказган фаолиятимдан нолимайман. Аксинча клуб раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Негаки жарохат олиб, сафдан чиққан пайтимда улар мени ўз холимга ташлаб қўйгани йўқ. Ҳар томонлама қўллаб-қувватлади ва тезроқ жамоага фойда келтиришимни исташаётганини билдириб, руҳан далда бериб борди. Шунинг учун ҳам улардан миннатдорман.



- Тур рамзий терма жамоасидан ўрин олишингизни кутганмидингиз?

- Очиғини айтганда бу мен учун кутилмаган бўлди. Тур рамзий терма жамоасидан ўрин олиш хар доим ёқимли. Championat.asia сайти ижодкорларининг ушбу эътирофидан хурсанд бўлдим. Бундай натижа қайд этишимизда бутун жамоанинг хиссаси катта бўлди. Айниқса мудофаа чизиқ вакиллари шу куни тартибли ўйин намойиш этди.

- АГМК билан сафарда кечган баҳсда ўз дарвозангиз даҳлсизлигини сақлаб қолдингиз. Шундан келиб чиқиб, намойиш этган ўйинингизга ўзингизни ҳам қониқиш хосил қилдингиз дейиш мумкинми?

- Менимча ҳар қандай футболчи ўз ўйинидан хеч қачон тўлиқ қониқиш хосил қилмаса керак. Ўз олдига мақсад қўйган инсон харакатдан тўхтамаслиги керак деб биламан.

- "Бухоро" таркиби бу йил деярли янгитдан тузилди. Жамоа ҳақида фикрингиз қандай?

- Ҳар қандай жамоада ички муҳит ва жамоавий ўйинни яхши бўлиши энг аввало бош мураббийнинг маҳоратига боғлиқ бўлади. Хабарингиз бор, йил бошида “Бухоро” жамоасини Бахтиёр Ашурматов қабул қилиб олди. Ушбу мутахассис билан илгари бир қатор жамоаларда ишлаганмиз. Тажрибасига шубҳа йўқ. Ўтган мавсум АГМК билан Ўзбекистон Кубогини ютдик. Насиб қилса бу йил Бухорода ҳам курашчан жамоа шакллантира олди. Йигитлар бир-бирлари билан яхши муносабат ўрнатган. Маҳаллий ишқибозлар ҳам футболни жуда қайдрлайди ва жамоа тақдирига бефарқ эмас. Насиб қилса уларнинг ишончини оқлаймиз.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика