UZ

Сўнгги янгиликлар

14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  0 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1 12:35Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"да қолади  0 12:08ПСЖ 68 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  2 11:32"Реал" ва "Барселона" "Челси" форвардига даъвогарлик қилмоқда  3 10:54Хоразмлик мухлисларга хушхабар. "Хоразм" уйига қайтмоқда  9 10:42ПСЖ футболчисини "Галатасарой"га таклиф қилди  1 10:07"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисига 70 миллион евро таклиф қилди  0 09:30Русланбек Жиянов: "Иккинчи таймда ўйинимиз очилди"  2 09:02Жиззахдаги стадион "ёнган" учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:33Ўртоқлик учрашуви. Ҳусанов майдонга тушган баҳсда "Манчестер Сити" ғалаба қозонди  2 08:04Суперлига. Бугун 16-тур якунланади  2 07:35Лионель Месси жароҳат олди  3

Хуршид Олимов: "Ёшлар таркибида ҳам рақобат юқори" Янгиликлар

Хуршид Олимов: "Ёшлар таркибида ҳам рақобат юқори"

“Бухоро”-“Обод” учрашуви олдидан Ёшлар лигаси доирасидаги ўйиндан сўнг (1-0) мезбонлар ярим ҳимоячи Хуршид Олимовнинг мазкур ўйин ҳамда олий лига доирасидаги баҳс ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

 - Ўйин жуда кескин ўтди. Голим жамоага ғалаба келтирганидан хурсандман. Қолаверса ушбу гол ўзимга нисбатан ишончимни оширишда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Негаки бизда асосий таркиб билан бирга ўринбосарлар жамоасида ҳам кучли таркиб йиғилган. Бундай шароитда ўз устингда тинимсиз ишлаб, маҳоратингни ошириб бормасанг, четда қолиб кетишинг мумкин. Шу боис ўринбосарлар учрашувларидаги ҳар бир баҳсда бор имкониятимизни кўрсатишга ҳаракат қилаяпмиз. Ўз навбатида асосий таркиб билан ўтказилаётган машғулотлар жараёнида акаларимиздан маҳорат сирларини ўрганишга ҳаракат қилаяпмиз.  

Эртанги ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак, “Обод” олий лигада яхши шаклланиб келаётган жамоалардан бири ҳисобланади. Биринчи даврада улар ўз уйида муносиб қаршилик кўрсатиб, дурангни сақлаб қолишганди. Ўзига хос реванш олиш учун ҳам жамоамизда ўйинга жиддий тайёргарлик кўрилмоқда. Насиб этса, ушбу тайёргарлик натижаси ҳисобда ҳам аксини топиб, ғалабага эришамиз, - дейди Х.Олимов.


"Бухоро" матбуот хизмати


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика