UZ

Сўнгги янгиликлар

07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  8 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  1 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  2 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  6 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  4 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  15 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  5 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1

Хуршид Ғиёсов: “ОЧЛдаги дебют учрашувимда аламли тарзда мағлуб бўламиз, деб ўйламагандим” Янгиликлар

Хуршид Ғиёсов: “ОЧЛдаги дебют учрашувимда аламли тарзда мағлуб бўламиз, деб ўйламагандим”

Кеча ОЧЛнинг гуруҳ босқичи 2-тур учрашувида Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби БААнинг “Ал Айн” жамоасини қабул қилди ва 2:3 ҳисобида рақибларига мағлуб бўлди.

Ушбу баҳсдан сўнг “Бунёдкор” клуби футболчиси Хуршид Ғиёсов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Авваламбор жамоадошларимга мана шу ўйин учун раҳмат айтаман. Улар борларини бериб ҳаракат қилишди. Акром Комиловга қизил карточка кўрсатилганидан сўнг жамоа бироз ҳимояга эътиборни қаратди.

ОЧЛ мусобақасида дебют учрашувимни ўтказганимдан хурсандман. Албатта мағлубият аламли бўлди. Бундай йирик мусобақадаги дебют учрашувимда мана шундай тарзда мағлубиятга учраймиз деб ўйламагандим. Яна бир неча кундан сўнг ички чемпионатимиз бошланади. Бор эътиборимизни ички чемпионатга қаратиб ОЧЛнинг кейинги баҳсларига жиддий тайёргарлик кўрамиз.

“Ал Айн” Осиёнинг энг кучли жамоаси. Футболчилари ҳам ўзига яраша, Умар Абдулраҳмон эса жуда ҳам маҳоратли футболчи”, - дейди “Бунёдкор” футболчиси Хуршид Ғиёсов.

Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика