UZ

Сўнгги янгиликлар

11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  11 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  25 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  4 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  6 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  23 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2

Хуршид Ғиёсов: “Миржалол Қосимовни қаттиққўл мураббий деб ҳисоблайман“ Янгиликлар

Хуршид Ғиёсов: “Миржалол Қосимовни қаттиққўл мураббий деб ҳисоблайман“

Кеча АГМК жамоаси «Каспий» жамоасини (2:0) ҳисобида мағлуб этди.

Ҳар икки голга жамоанинг янги футболчиси Хуршид Ғиёсов муаллифлик қилди. Ўйиндан сўнг футболчи «Championat.asia» сайтига ўйин ҳақида қисқача интервью берди.

«Авваламбор, ассалому алайкум барча championat.asia ўқувчиларига. Ҳозирги пайтда янги мавсумга тайёргарлик давом этмоқда. Кунига икки маҳалдан машғулотлар олиб борилмоқда. Ҳар доим бундай ўйинлар қийин бўлади. Ўйин яхши бўлди деб ўйлайман ва бугун 2-0 ҳисобида ғалаба қозондик», - деди Хуршид Ғиёсов.


Бугунги ўйинда сиз иккита голга муаллифлик қилдингиз. Иккинчи голни эса бурчак зарбасидан тўғри дарвозани ишғол қилдингиз.

- Голларим жамоанинг голлари деб ҳисоблайман. Охирги вазиятда оёғимни тўпга қўйдим ва гол урдим. Бу голлар жамоавий деб атасак бўлади.

Жамоага қўшилиб кетиш қийинчилик туғдирмадими?

- Йўқ асло! Жамоага киришиб кетишим жуда яхши бўлди. Бу ердагиларни кўпини танийман. Улар яхши қабул қилишди, ички муҳит ажойиб.

Биз Миржалол Қосимовни қаттиққўл мураббий деб биламиз. Бу ўйинчиларга қулайлик туғдирадими ёки йўқ?

- Миржалол Қосимовни қаттиққўл мураббий деб ҳисоблайман. Бу жуда яхши деб ўйлайман. Менимча, бу бизга умуман ноқулайлик туғдирмайди. 



Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика