UZ

Сўнгги янгиликлар

01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  0 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  6 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  1 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  0 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  1 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  4 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  65 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  10 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6

Хуршид Ғиёсов: “Бу сафар бизнинг омадимиз келмади” Янгиликлар

Хуршид Ғиёсов: “Бу сафар бизнинг омадимиз келмади”

Кеча Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ўз уйида ОЧЛ мусобақасининг гуруҳ босқичида Эроннинг “Зобоҳан” жамоасига қарши баҳс олиб борди ва 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ушбу баҳсдан сўнг “қалдирғочлар” футболчиси Хуршид Ғиёсов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биз “Зобоҳан”ни мағлуб этиш учун майдонга чиққандик. Қўлимиздан келганча рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун ҳаракат қилдик. Аммо қарши ҳужумда ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик. Бир киши кам бўлиб қолганимиз мағлубиятга учрашимизга сабаб бўлди, десам ҳам бўлади. 

Ҳар бир учрашувга руҳан тайёрланиб майдонга чиқамиз. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Қолган учта учрашувнинг барчасида ғалабани қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Бу сафар бизнинг омадимиз келмади. Омад кўпроқ “Зобоҳан”га кулиб боқди”, - дейди “Бунёдкор” клуби футболчиси Хуршид Ғиёсов.



Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди


Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика