UZ

Сўнгги янгиликлар

22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Яхшиси вазиятлардан фойдаланиш ва ўйинни ўлдириш керак"  0 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  5 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  9 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  3 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  25 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  4 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  12 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  62 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13

"Ҳуахин-Жиззах" иккинчи "Ардус"? Футзалчиларимизга Италиядан таклиф тушди - Дилшод Раҳматов Янгиликлар

"Ҳуахин-Жиззах" иккинчи "Ардус"? Футзалчиларимизга Италиядан таклиф тушди - Дилшод Раҳматов

2021 йил футболга нисбатан футзал терма жамоамиз учун омадли келди.

Баҳодир Аҳмедов мураббийлигидаги термамиз Литва ареналарида ташкиллаштирилган Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этишни уддасидан чиқишди. Вакилларимиз гуруҳ босқичида Россия, Гватемала, Миср билан беллашиб якунда иккинчи ўрин билан кейинги босқичга йўлланма олишди. Нимчорак финалда эса Эрон билан мардонавор курашишди. Бу биринчи тарихий натижа. Иккинчиси эса декабрь ойида сафарда илк бор Қозоғистонни таслим этилиши бўлди. Якунланган ажойиб мавсум ҳақида терма жамоа етакчиси, 2021 йилнинг энг яхши футзалчиси, деб топилган Дилшод Раҳматовни суҳбатга чорладик.


-  2021 йилнинг энг яхши футзалчиси, деб эълон қилинганингиздан сўнг ажабландингиз. Бу совринни кутмаганмидингиз?

- Ростдан ҳам кутмаган эдим. Хусниддин Нишонов ёки Даврон Чориев укаларимдан биттасига насиб қилса керак, деган ҳаёл бориди. Шуни ҳисобга олиб бемалол ҳаяжонли лаҳзаларни видеога олиб ўтиргандим. Кейин эса мени эълон қилишди. Бундан хурсандман. Бундай эътироф бизни янада кўпроқ ишлашга ундайди. Мазкур ютуқ бутун футзал терма жамоамизники.

- Ўтган мавсум фаолиятингиздаги энг яхшисими? Ёки қайсидир ёдда қолган мавсумингизга бу ютуқларни алмаштирган бўлармидингиз?

- Ҳозирда футзал чемпионатимиз давом этмоқда. Ҳар бир мавсумнинг ўзига яраша қийинчиликлари бор. Доим олдимга юқори мақсадларни қўяман. Дейлик "Ардус" жамоаси билан кўп ютуқларга эришдик. Футзал клублари ўртасидаги Осиё чемпионатида финалгача етиб борганмиз. Хитой клубларида ўйнадим, кубокларда ғолиб чиқдик. "Ҳуахин-Жиззах" билан ўтган мавсумда олтинга тенг учинчи ўринни қўлга киритдик. Сабаби таркибдаги бор маҳаллий ижрочилардан фойдаланилди. Бунда вилоят ҳокими Солиев Эргаш Алибекович ва мураббий Нодир Элибоевни ҳиссаси катта бўлди, дея оламан. 

- Жаҳон чемпионатидаги натижа ва мавсум сўнггида Қозоғистонни тарихда биринчи маротаба таслим этилиши ёш футзалчиларда кучли рақибни юта олиш кўникмасини берадими? 

- Жаҳон чемпионати ёддан чиқмайди. Таркибимизда ўзига ишонган ёш футболчилар бор эди. Бунга қадар ҳам кучли терма жамоалар билан ўйнагандик. Венесуэла, Аргентина, Португалия ва ҳоказо. Мавсум охирида Қозоғистон билан ўтказган иккита ўйин турлича таассурот қолдирди. Кўп вазиятлардан фойдалана олганимиз йўқ. Иккинчи бўлимда мураббийларимиз уларнинг ўйинига қараб тактикамизни ўзгартирдик. Рақиб сафида дунёнинг энг кучли учта дарвозабонларидан бири Игита тўп тепади. Оёқда ҳам яхши ўйнаш қобилиятига эга. Футзалчиларимизнинг кўзи ҳар доим ёниб туради. Юрагида ўти бор. Бунда алабатта ғалабага бўлган ишончни ошишига хизмат қилади. Футзалимиз тўғри йўлда. Шуни ҳисобига дунёнинг исталган жамоаси билан ғалаба учун ўйнай оламиз. 

- Жаҳон чемпионати истаймизми, йўқми халқаро арена. Футзалчиларга ўзини кўрсатиб олиши учун реклама. Сизга ёки терма жамоадаги бошқа футзалчиларга Европа, Осиё клубларидан таклифлар бўлдими?

-  Жаҳон чемпионатидан сўнг Италиянинг иккинчи дивизион, Хитойнинг яна бир жамоасидан таклиф бўлди. Хитой варианти хужжатлар билан боғлиқ сабабларга кўра ўхшамади. Италиядагилар 3-4 кишини сўрашди. Лекин "Хуахин-Жиззах" клуби билан амалда шартномамиз борлигини айтдик. Шахсан ўзим кетмас эдим. Оилавий шароитим сабаб четда ўйнай олмайман. Ёшларимизда эса имконият бор. Италия клуби ҳам оёғини тираб туриб олгани йўқ. Ўртадаги агентлар орқали бўлди. Охири келиша олишмади. 

- Миср билан ўйиндан олдин кийиниш хонасида катта мотивация берганингизни видеолари чиқди. Бу мундиалдаги энг муҳим палла эдими?

- Мундиалда руҳий тайёргарлик катта саҳнага чиқади. Ўйиндан олдин диққатни жамлаб олиш керак. Ҳар бир учрашувдан олдин етакчи сифатида шундай мотивация бердик. Миср билан ўйинни ютишимиз талаб қилинарди. Бошқа натижа қониқтирмасди. Керакли гапларни топиб гапиришга ҳаракат қилдик. 

- "Ҳуахин-Жиззах" иккинчи "Ардус" бўла оладими?

- Менимча бунга ҳали вақт керак, деб ўйлайман. "Ардус" бир неча йиллар давомида шакллантирилган жамоа эди. Кўп футзалчиларни ўзи етиштириб чиқарди. Жиззахда эса асосан миллий терма жамоа ўйинчилари тўп тепмоқда. "Ардус"ни даражасига чиқиш учун кўпроқ ёшларга эътибор беришимиз лозим. 

- Мухлисларга тилакларингиз, кейинги режалар ва ёш футзалчиларга тавсияларингиз...

- Ҳар доим ўз устиларида кўпроқ ишлашларини айтаман. Меҳнат қилишдан қочмасликларини, олдинга интилишларини сўраб қоламан.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика