Ховард: "МЛС клубларидан ҳеч қандай таклиф олганим йўқ"
Aziz Tukhtamuradov
19 фев 2015, 21:29
"Эвертон" дарвозабони Тим Ховард МЛСга қайтиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларга ўз муносабатини билдириб ўтди.
"Миш-мишларни ўқидим. Аммо, бу ҳақида агентим ҳам, мен ҳам ҳеч нарса билмаймиз. Келажакда нима бўлишини билмайман. Аммо, ҳозирда ўз жамоамда бахтлиман. Ҳеч қандай таклифлар олмадим. Шу сабабли бу ҳақида ҳеч нарса дея олмайман", - дейди дарвозабон.