Хотира турнири финалида "Пахтакор" ва "Бунёдкор" тўқнаш келади

Narzulla Saydullayev
10 авг 2014, 09:39
"Пахтакор-79" жамоаси хотирасига бағишланган "Хотира қанотлари" мусобақаси финалида "Пахтакор" ва "Бунёдкор" тарбияланувчилари тўқнаш келади.
Бугун бўлиб ўтган ярим финал учрашувларида "Пахтакор" "Пахтакор-2"дан 4:2 ҳисобида устун келди. "Бунёдкор" эса РОЗКни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Қолган учрашувларда қайд этилган натижалар билан танишинг:

1-4-ўринлар учун

"Пахтакор" - "Пахтакор-2" - 4:2

РОЗК - "Бунёдкор" - 0:3

5-8-ўринлар учун

Самарқанд - Бухоро - 1:1 (пенальтилардан 5:4)

Чимкент - БЎСМ-16 - 1:0

9-12-ўринлар учун

"Металлург" - "Тараз" - 3:1

Андижон - Урганч - 1:1 (пенальтилардан 1:4)

 

10 август кунги ўйинлар жадвали билан қуйидагича:

11-ўрин учун

Андижон - "Тараз"

9-ўрин учун

"Металлург" - Урганч

7-ўрин учун

БЎСМ-16 - Бухоро

5-ўрин учун

Самарқанд - Чимкент

3-ўрин учун

"Пахтакор-2" - РОЗК

Финал

"Пахтакор" - "Бунёдкор"

Финалдан ташқари барча учрашувлар соат 9:00дан бошлаб "Чилонзор" стадиони майдонларида ўтказилади. Финал эса 18:00да "Пахтакор" стадионида бошланади. Мухлисларни ушбу баҳсларни кузатишга чорлаб қоламиз.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›