UZ

Сўнгги янгиликлар

21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0 20:39Эшитдик-да! "Арал"га учралган мағлубиятдан сўнг "Локомотив" мураббийлар штаби жамоани тарк этди  7 20:19Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Машъал", "Сўғдиёна" – "Қизилқум" (онлайн ҳисоб)  21 20:08Про лига. "Арал" тур марказий ўйинида "Локомотив"дан устун келди  3 19:42"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  0 19:2538 ёшга тўлган Лионель Месси ҳақида 38 та қизиқарли маълумот  5 19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  0 19:04Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди — Абдулазиз Искандаров таҳлили  2 18:39"Футбол олами". "Динамо"да мавсумдаги илк мағлубият, "Навбаҳор" - ОКМК 3:0 — 13-тур ҳақида батафсил   0 18:10Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"  2 18:00Лукаку: "Роналду каби 40 ёшгача ўйнашни хоҳлардим"  2 17:10Бэйл "Кардифф"ни сотиб олиб, уни АПЛга олиб чиқмоқчи  2 16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  9 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  3 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  21

"Хотира-79" клуби тарихга айланадими? Янгиликлар

"Хотира-79" клуби тарихга айланадими?

Теглар :  Хотира-79
Про-Лига 22-туридан жой олган “Лабса” — “Хотира-79” жамоалари ўртасидаги учрашув ўтказилмайди.

Бунда мезбонларга техник ғалаба, меҳмонларга техник мағлубият ёзилади.

Уйчи туманининг “Хотира-79” клуби ёзги трансфер ойнаси вақтида Профессионал футбол лигасига ташриф буюриб, клубдаги мавжуд вазият бўйича ҳисобот топширган ва барча қарздорликдан 20 август санасига қадар халос бўлиш кафолатини берганди. Шунга қарамай, “Хотира-79” ўз зиммасидаги вазифани бажара олмади.

Ўз навбатида “Хотира-79” клуби раҳбарияти ҳам ПФЛга мурожаат билан чиқиб, жамоа аъзолари Бухорога бора олмаслигини маълум қилди. Хатда клубдаги муаммоларга туман ҳокимининг алмашиши сабаб сифатида кўрсатилган.

Про-Лиганинг 23-тур учрашувлари 26—27 август кунлари ўтказилади. Юқоридаги каби ҳолат яна бир бор такрорланса, “Хотира-79” клуби чемпионат билан хайрлашади.

Ўз олдига ҳеч қандай мақсад қўя олмайдиган ва фақатгина бугунги куни билан яшайдиган клублар билан чемпионат савиясини кўтариш қийин. Келаси йилдан бошлаб бу каби жамоалар формати ўзгарадиган 2-лига мусобақаларида иштирок этиши мумкин. Про-Лигада эса Суперлиганинг минимал талабларига жавоб бера оладиган клубларгина қолдирилади.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика