Хотам Бен Арфа: «Криштиану «Реал» етакчиси, аммо «Олтин тўп»ни Рибери олиши керак»

Narzulla Saydullayev
26 дек 2013, 08:56
«Ньюкасл» ярим ҳимоячиси Хотам Бен Арфа бу йил қайси футболчи «Олтин тўп»га лойиқ экани борасида ўз фикрларини билдирди.
«Криштиану Роналдунинг статистикасига қаранг, у бир ўзи «Реал»га ғалабалар келтирмоқда.

Аммо агар мен танлаганимда «Олтин тўп»ни Франк Риберига берган бўлардим. У бу йил «Бавария» билан барча совринларни ютди ва жамоанинг ғалабаларига салмоқли ҳисса қўшди.

Мендан «Олтин тўп»ни ютишни орзу қиласизми деб сўрашганди. Бу соврини олишни истайман, бироқ бор фикрим унда эмас», – дейди Бен Арфа.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru