

«Иккинчи таймда яхшироқ ўйнадик ва кўпроқ вазиятлар яратдик. Аммо лигада қолиш учун курашаётган «Мидлсбро» каби жамоаларни мағлуб этиш қийин.
Менимча кучли тўртликка кириш учун кураш охирги турга қадар давом этади. Топ-4га киришни истаган барча клубларнинг тақвими қийин, биз бу рўйхатда бўлиш учун боримизни берамиз», – дейди Гвардиола.




