Хосеп Бартомеу: "Зарур бўлса трансферга 120 миллион хам ажратишимиз мумкин"

Aziz Tukhtamuradov
25 мар 2014, 20:16
Каталониянинг "Барселона" жамоаси президенти Хосеп Бартомеунинг айтишича клуб бу йили жамоани кучайтиришни мақсад қилган.
"Ёзда биз дарвозабон ва марказий ҳимоячи сотиб олишимиз шарт. Кейин эса вазиятга қараб иш тутамиз.
Бизнинг трансфер учун мўлжаллаган пулимиз 60 миллион евро. Лекин, зарур бўлса ушбу сумма икки бараварга кўтарилади", - деб айтиб ўтди клуб раҳбари Goal.comга берган интервьюсида.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: goal.com