UZ

Сўнгги янгиликлар

11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  0 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  1 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  12 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  2 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  15 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  12 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  13 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  16 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   11 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0

Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз" Янгиликлар

Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"

Футзал бўйича Осиё кубоги чорак финалидан ўрин олган Вьетнамга қарши қийин баҳсдан сўнг Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Суннатулла Жўраев матбуот анжуманида иштирок этди.

Хосе Венансио Лопес:

— Аввало ярим финалга йўл олганимиздан жуда хурсандман. Вьетнам терма жамоаси ва бош мураббий Диегони яхши ўйин кўрсатгани билан табриклайман. Учрашув икки жамоа учун ҳам оғир бўлди. Аммо қийинчиликларга қарамасдан, ўйинни назорат қила олдик. Баҳс якунланишига 55 сония қолганида ғалаба голини урдик. Рақибда ҳам етарлича имкониятлар бўлди, айрим вазиятларда бизга омад кулиб боқди. Айтишим мумкинки, ушбу терма жамоа ярим финалда бўлишга ҳақли.

Жамоа мағлубиятдан қандай чиқиб кетгани ҳақида:

— Тўғрисини айтсам, ҳеч қандай алоҳида тактика ишлаб чиқмадик, фақат ҳимоямиздаги баъзи камчиликларни бартараф этдик. Шунингдек, дарвозабонимизга ҳужумларга кўпроқ қовшилиши кераклигини айтдим. Ғалабага сабаб бўлган ягона жиҳат бу жамоанинг руҳий ҳолатидир. Футзалчиларимиз қандай ҳолатда бўлишмасин, доимо муваффаққият учун курашадилар.

Учрашувга тайёргарлик ва Эронга қарши баҳс ҳақида:

— Биз ушбу ўйинга руҳий жиҳатдан жуда яхши тайёргарлик кўрган эдик. Баҳс давомида ҳам айнан шу сабаб ғалаба қозондик. Ҳатто гол ўтказиб юборганимиздан кейин ҳам шогирдларим ўйинни хотиржам давом эттиришди ва назоратни йўқотишмади.  

Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз. Уларга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади.

Суннатулла Жўраев:

— Бутун ўзбек халқини ғалаба билан табриклайман, бундан жуда хурсандмиз. Оғир учрашув ўтказдик, бироқ ўз ўйинимизни топиб олдик ва ғалаба қозондик. Жамоамиз жуда яхши ҳолатда ва финалга чиқиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+2   
25 апр 06:01:51
bekaka
Эронни шу сафар ютамиз худо хохласа
+1   
25 апр 00:13:17
Xaqiyqat
Бу мураббий имзоси кейинги 1 2 йилларда билинади. Хозир бор имкониятдан максимум фойдаланмокда.
+1   
24 апр 23:49:02
Burxon
Liberty6668 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ярим финал бу максимум натижа МТЖ бу уйини билан....вообще зурга чикиб кетишди утказилган голдан кейин. Эронга карши бунака уйин билан натижа ва галаба козона олмайди.
To'ri lekin 4 ta asosiy o'yinchi yo'qliginiyam esdan chiqarmen, 4 ta futbolchi bu bitta tarkib futzalda, treneram hali yengi baribir nisbatan
   
25 апр 14:57:25
Улугбек
Биз Эронни ютамиз Иншааллох
   
25 апр 09:57:41
☆☆Abror Xadjiev☆☆
Kechagi uyinga qaraganda Eron kuchliligi aniq
   
25 апр 05:53:58
safo78
Кайси мусобака булмасин осиёда Эрон тугри келмагунча ютишимизга умид боглаймиз.
Лекин,аммо,бирок....
   
25 апр 02:37:30
Liberty6668
Burxon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
To'ri lekin 4 ta asosiy o'yinchi yo'qliginiyam esdan chiqarmen, 4 ta futbolchi bu bitta tarkib futzalda, treneram hali yengi baribir nisbatan
Яхши ният албатта, лекин вазиятга реал хам караш керак. Эрони натижаларини куриб шундай тахмин килиш мумкин. Асосий футболчилар булганда хам Эрон билан бирор марта галаба козонмаганмиз футзалда.
   
25 апр 00:18:53
Azizhon
Оптимистик кайфият билан гумон қилсак-жамоамиз хар тўрт ўйинда биринчи бўлиб тўп ўтказди, биринчи бўлимда мағлуб бўлди. Буни рақибга "ФОРА" берган холда қисқа вақт давомида қийин вазиятда чиқиш усулини таколиллаштиришга интилиб, Эронга қарши ўйинга тайёргарлик кўриш деб умид қиламиз.
   
24 апр 23:41:52
Liberty6668
Ярим финал бу максимум натижа МТЖ бу уйини билан....вообще зурга чикиб кетишди утказилган голдан кейин. Эронга карши бунака уйин билан натижа ва галаба козона олмайди.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика