Хосе Мария Мендез: "Ярим финалга чиқишимизни кутмагандик"
23 май 2017 08:18
Янгиликлар
Хосе Мария Мендез: "Ярим финалга чиқишимизни кутмагандик"
Олдимизда фақат битта мақсад бор эди - ғалаба қозониш. Биринчи тайм биз учун оғир ўтди. Ҳакамнинг айрим қарорлари бизга ҳалал берди. Тан олиб айтиш керакки биринчи бўлимда Мўғулистон биздан кучлироқ ўйнади.
- Дастлабки дақииқаларда 5та фол бўлгани шогирдларингизнинг қўпол ўйнагани билан боғлиқми ёки ҳакамларнинг хатоси?
- Аниқ айта оламанки 5та фолдан 2-3таси йўқ эди. Аммо илк дақиқаларда шунча фол бўлганида жамоанинг айби бор. Буни албатта кўриб чиқамиз.
- Хусниддин Нишонов қизил карточка олди. ОФКга арзнома юбориладими?
- Албатта биз ОФКга мурожаат қилдик. Аммо менимча у барибир Ироқ билан ўйнай олмайди.
- Ироқ жамоасининг гуруҳидагиларнинг деярли барчаси ироқликларнинг ёши борасида арзнома ёзишгани айтилмоқда. Япония ҳам, Эрон ҳам... Уларнинг ёшлари 30га етиб қолгани кўриниб турибди.
- Биринчи навбатда ярим финалга чиқишимизни кутмагандик. Шунчаки ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатишга урингандик. Рақиб ҳақида гапиришни истамайман. Учрашувда майдонга тушиб ўзимизнинг кучли томонларимизни кўрсатишга истаймиз.
Абдураҳмон Фозилов
Бангкок, Таиланд.
Фикрлар