UZ

Сўнгги янгиликлар

07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  0 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  2 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  21 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  4 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  12 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  7 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  17 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  22 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   12 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0

Хосе Луис Сьерра: "Барчада бўлгани каби бизда ҳам муаммолар бор" Янгиликлар

Хосе Луис Сьерра: "Барчада бўлгани каби бизда ҳам муаммолар бор"

"Локомотив"га қарши ўйиндан олдин "Ал Иттиҳод" бош мураббийи Хосе Луис Сьерра матбуот анжуманида қатнашди.

- Бу ўйин биз учун жуда ҳам муҳим. Шу боисдан бунда биз яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.

- "Ал Иттиҳод" ОЧЛдаги 3 ўйинда 9 гол уриб, 7 гол ўтказиб юборди. Бу сермаҳсуллик ва бўш ҳимоянинг сабаби нимада?

- Аввало бу бизнинг тизимимиз билан боғлиқ. Биз ҳужумкор жамоамиз ва шу боисдан кўплаб голлар урамиз. Аммо ҳужумкор жамоа ҳимояда бироз бўшлиқларга йўл қўяди. Эртанги ўйинда ҳам биз ҳужумкорликни намойиш этиб, голлар киритмоқчимиз. Аммо ҳимояда бўшлиқларга йўл қўймоқчи эмасмиз.

- Жамоада йўқотишлар борми?

- Албатта, барча жамоаларда бўлгани каби, бизда ҳам муаммолар бор. Аммо биз айни вақтда қўл остимизда бўлган футболчиларга ишонамиз ва улар ўйинларда қатнашишади.

- Жамоа таркибида легионерлар жуда кўп. Аммо ОЧЛга фақатгина 4 нафар хорижликни рўйхатдан ўтказиш мумкин. Бу жамоанинг ўйинига қанчалик таъсир кўрсатади?

- Бизда 9 нафар легионер бор. Барибир биз миллий чемпионатда ҳам уларнинг 4 нафаридан фойдаланамиз. Умуман олганда гап сонда эмас, кимларни ўйнатишда. Биз шунга эътибор берамиз.

- "Ал Иттиҳод" ўз майдонидаги ўйинларни мухлисларсиз ўтказди. Эртага эса ўйинга "Локомотив" мухлислари ташриф буюради. Умуман олганда мухлисларсиз ўйин ва мухлислар билан ўйин қандай фарқ қилади?

- Бизга бу таъсир ўтказмайди. Эртага биз сафарда ўйнаймиз. Мухлислар эса "Локомотив"га мухлислик қилишади. Шу орқали сафарда ҳам ҳудди уйдаги каби ўйнаймиз.

Холид ал-Самири: - Эртага икки томонни ҳам қийин ўйин кутиб турибди. Аммо биз бу ерга 3 очко учун келганмиз. "Локомотив" - кучли таркибга эга бўлган кучли жамоа. Эртанги ўйиндан кейин ҳам биз турнир жадвалидаги ўрнимизни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз.

ОЧЛда мухлисларсиз ўйнаган бўлсак-да, миллий чемпионатда мухлислар билан ўйнаймиз. Эртага биз бу ҳақида ўйламаймиз. Бизга фақатгина яхши натижа керак.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика