UZ

Сўнгги янгиликлар

23:58Шквирин "Андижон"да  1 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  2 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  4 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  8 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  3 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  3 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  9 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  13 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  13 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  20 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  4 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  7

“Хоразм” ғалабага муносиб эди Янгиликлар

“Хоразм” ғалабага муносиб эди

Мазкур ўйинда дарвоза томон дастлабки хавфли зарбани урганчликлар бажаришди.
3-дақиқадаТемур Исмоиловнинг узатиб берган тўпини Темур Бекчанов орқа ўгирган ҳолда тезкорлик билан тошкентликлар дарвозасига йўналтирди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди. Олти дақиқа ўтиб, Илёс Хайров бир неча ҳимоячини алдаб жарима майдончаси ичига кириб борди ва яқин масофадан тўпни Равшанбек Ягудин қўриқлаётган дарвозага тепди. Бу ерда темирйўлчилар дарвозабони маҳорат кўрсатиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Ушбу вазиятдан кейин ҳам майдон эгалари имкон қадар ҳужумда ҳаракат қилишди. Лекин уларнинг уринишлари самара бермади. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, “Локомотив-БФК” футболчилари биринчи бўлим мобайнида мезбонлар дарвозаси томон бирон марта ҳам хавфли зарбани амалга ошира билишмади.
  
Учрашувнинг иккинчи қисми дастлабкисидан тубдан фарқ қилди. Икки жамоа ҳам ҳужумкорлик руҳида тўп суришди. Айтиш жоизки, жамоалар қирқ беш дақиқа мобайнида кўплаб ҳаёжонли вазиятларни мухлисларга туҳфа этишди. Бу борада майдон эгалари рақибларига нисбатан устунликларини намойиш қилишди. “Хоразм”ликлардан Илёс Хайров, Темур Бекчанов, Мирза Қурёзов, Низомжон Норов, Жавлон Эгамовлар жуда қулай имкониятлардан фойдалана билишмади. Айниқса, захирадан майдонга тушган Жавлон Эгамовнинг баҳс тугашига саноқли дақиқалар қолганида яқин масофадан туриб деярли очиқ қолган дарвозага тўпни йўллай олмагани маҳаллий ишқибозлар учун ачинарли бўлди. Ўз навбатида меҳмонлар таркибида тўп сурган Фаррух Ибрагимовнинг фаол ҳаракат қилганини айтиб ўтиш жоиздир. Ваҳоланки, унинг бир ўзи қатор вазиятларда  ҳисобни очиши мумкин  эди.
  
Назарий жиҳатдан қараганда мезбонлар бу ўйинда ғалабага тўла ҳақли эди. Бироқ, бу амалий томондан амалга ошмади, 0:0.

"Ғарб" минтақаси
4- тур. 19 апрель (якшанба)
«Хоразм» (Урганч) – «Локомотив-БФК» (Тошкент) – 0:0. 1426 томошабин.
Ҳакамлар:
И. Ибрагимов (Нукус) – 7,8, Ш. Раҳматов (Бухоро) – 7,7, Ф. Хайруллаев (Бухоро)– 8,1, Х. Отамуротов (Хива) - 8
 Назоратчи: И. Мустафин (Ташкент).
 Огоҳлантириш: Т. Бекчанов (57), Т. Исмоилов (83), Ж. Отажонов (90+4) – Р. Раҳмонбердиев (90+2).
 “Хоразм” :  Ғайрат Ўдаев, Шаҳзод Маннонов, Аброр Ҳусинов, Жасур Отажонов, Темур Исмоилов, Темур Бекчанов, Марат Қудратов, Мирза Қурёзов, Низомжон Норов Илёс Хайров, Маркс Қуронбоев.
Захира: Равшан Жуманиёзов, Охун Раззоқов, Азамат Йўлдошев, Сирож Рўзметов, Сарвар Жуманиёзов, Жавлон Эгамов, Хушнуд Қурёзов.
“Локомотив-БФК”: Равшанбек Ягудин, Расулжон Раҳмонбердиев, Фаррух Нурлибоев, Абдулазиз Абдулҳамидов, Фотиҳ Восиқов, Рустам Ёралиев, Хуршид Нажимов, Фаррух Ибрагимов, Жамолиддин Қўчқоров, Афросиёб Исоқов, Дилмурод Мелиқўзиев.
Захира: Азамат Соибов, Суннатулла Саидов, Исроил Эргашев, Шоҳруҳ Ражабов, Темурбек Турсунов, Жасур Бобоев, Никита Ефременко.


Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика