"Хоразм" - "Бунёдкор". Жамоалар 15 йиллик танаффусдан сўнг тўқнаш келмоқда

Iskandarov Abdulaziz
17 апр 2025, 13:25
Суперлиганинг 6-тури эртага "Хоразм" - "Бунёдкор" учрашуви билан старт олади.

Ушбу жамоалар элитада 15 йиллик танаффусдан сўнг учрашишади. Икки клуб шу пайтгача чемпионат доирасида 4 бор куч синашишган бўлиб, бу ўйинларда тўлиқ устунлик "Бунёдкор" томонида 4 та ғалаба. "Қалдирғочлар" рақиб дарвозасига 12 та гол урган ва 3 та ўтказган. Сўнгги ўйин 2010 йилнинг 1 август куни бўлиб ўтган, унда пойтахт клуби 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган. 

Суперлига-2010

01.08.2010. 14-тур. 

"Бунёдкор" - "Хоразм" 4:1

Голлар: Ривалдо 11, Стевица Ристич 21, 54, Саҳоб Жўраев 89 - Зафар Полвонов 26

"Бунёдкор": Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Анвар Ғофуров, Эдсон Рамос, Саҳоб Жўраев, Ривалдо, Азиз Хайдаров, Тимур Кападзе, Виктор Карпенко, Денилсон, Стевица Ристич

"Хоразм": Ғайрат Ҳасанов, Бахтиёр Ашурматов, Рустам Қурбонбоев, Жаводулло Иброҳимов, Азамат Исаев, Омон Абдуғаниев, Рустам Ҳакимов, Иброҳим Раҳимов, Гованчмуҳаммад Овеков, Зафар Полвонов, Анвар Абдуқодиров

Учрашув эртага соат 18:00да бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia