

Форвард ҳафтасига 585 минг евро миқдорида маош олади. Бу АПЛнинг энг кўп ҳақ оладиган ўйинчилари бўлмиш Криштиану Роналду ва Кевин де Брюйненикидан кўп.
Олдинроқ хабар берилганидек, "Манчестер Сити" Холанд билан шартнома борасида келишувга эришган. Трансфер нархи 60 млн еврони ташкил этади.
Футболчи жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 23та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол ва 7та ассист қайд этди.



