Холанд дубли ҳақида: “ЖЧ-2022'ни ўтказиб юборганимдан жахлим чиққанди. Бугун бешта гол ура олардим”
29 дек 2022 08:40
Янгиликлар
Холанд дубли ҳақида: “ЖЧ-2022'ни ўтказиб юборганимдан жахлим чиққанди. Бугун бешта гол ура олардим”
АПЛ 17-тур “Манчестер Сити” сафарда Эрлинг Холанднинг дубли эвазига ишончли ҳисобда “Лидс Юнайтед”ни (3:1) енгишга эришди.
“Аниқ мақсадларим бор, аммо буни ошкор қилолмайман. Кийим алмаштириш хонасида бешта гол уришим ҳам мумкинлигини айтдим, аммо асосийси ғалабага эришдик.
“Арсенал”ни қувишда давом этишимиз керак. Яна 1-2 гол ура олардим, лекин ҳаёт шундай, янада кўпроқ машқ қилиш керак.
2022 йилги мундиални ўтказиб юборганимдан жахлим чиққанди, уйда қолгандим. Батареяларимни қайта қувватладим. Бошқаларнинг қандай гол уриши ва ЖЧда ғалаба қозонишини ўргандим ҳамда бу менга туртки, мотивация берди, ғазаблантирди ҳам. Ҳар қачонгидан чанқоқман”, деган норвегиялик тўпурар.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар