Холанд АПЛ рекордини янгилаши учун 4 та гол қолди. Норвегиялик футболчи 27 ўйинда 30 та гол урган
09 апр 2023 08:47
Янгиликлар
Холанд АПЛ рекордини янгилаши учун 4 та гол қолди. Норвегиялик футболчи 27 ўйинда 30 та гол урган
“Манчестер Сити”нинг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Холанд АПЛдаги “Саутгемптон”га қарши сафар ўйинида иккита гол урди.
Бу голлар ҳужумчининг АПЛдаги 29 ва 30-голлари бўлди. Шу тариқа, Холанд АПЛда бир мавсумда гол уриш бўйича рекордни янгилаш учун яна тўртта гол қолди.
Маълумот учун, Англия чемпионатининг бир мавсумда гол уриш бўйича рекорд 34 тани ташкил этади. Ушбу натижага Энди Коул (1993/1994 йилги мавсумда “Нюкасл” таркибида) ва Алан Ширерга (1994/1995 йилги мавсумда “Блекберн” таркибида) эришган. Бироқ рекордлар қайт этилган ҳар икки мавсумда ҳам чемпионат 42 та учрашувдан иборат бўлган.
Умуман олганда, Эрлинг Холанд жорий мавсумда “Манчестер Сити” сафида 38 ўйинда 44 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар