

19 ёшли футболчида икки вариант бор: Англия ёки Ирландия терма жамоаси.
"Грилиш нимани кутаётганини тушунмаяпман. "Мен икки вариантни кўриб чиқдим ва Англия терма жамоасини танладим" дейишини истайман. Шундан сўнг уни миллий жамоага чақира оламан. Аммо унда жароҳат бор эди ва сентябрдаги терма жамоалар ўйинида иштирок эта олмасди. Октябрь ўйинларидан олдин танловини эълон қилади деган умиддаман" - дейди Хожсон.



