

Кечаги баҳсда Ўзбекистоннинг учинчи голига Ҳожиакбар Алижонов муаллифлик қилди. Шу билан бирга, у миллий жамоа либосидаги 24-ўйинида дебют голини уришга муваффақ бўлди. Алижонов умумий статистикада гол урган 107-футболчи сифатида қайд этилди. "Пахтакор" футболчиси терма жамоадаги дебют учрашувини 2019 йил КХДРга қарши баҳсда ўтказган.



