«Хихон» Давид Вильяни уч ойга ижарага олмоқчи
20 ноя 2016 13:00
Янгиликлар
«Хихон» Давид Вильяни уч ойга ижарага олмоқчи
«Нью-Йорк Сити» ҳужумчиси Давид Вилья Хихоннинг «Спортинг» клубига ўтиши мумкин.
La Nueva España нашри хабарига кўра, Испания клуби 34 ёшли футболчини қишда март ойига қадар ижарага олмоқчи. Сабаби МЛСда янги мавсум айнан март ойида бошланади.
Вилья 2000 йилда айнан «Хихон»да профессионал фаолиятини бошлаган эди, кейинроқ «Валенсия», «Барселона» ва «Атлетико» клубларида ўйнаган.
Агар Вилья ушбу клубга ўтса Испания чемпионатида 9та ўйин ўтказиши мумкин. Улар орасида 1 март куни «Камп Ноу»да «Барселона»га қарши баҳс ҳам бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар